26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Совуқбардош ёнилғи

Атиров нефтни қайта ишлаш за­водида Қозоғистонда ўхшаши йўқ янги маҳсулот – қишки мавсумга мўл­­жалланган фильтрлашнинг энг юқори ҳарорати (ПТФ)га эга янги ди­зель ёнилғиси олинди, дея хабар қил­­­­­ди заводнинг матбуот хизмати.

– Янги ёнилғи – бутунлай мамлакат маҳсулоти бўлиб, уни Khazar-32 деб номладик.  Бу ном завод ишчиларининг овоз бериш натижаларига асосланиб танланди. Ўз сифатига кўра у К5 экологик синфига мувофиқ бўлиб, таркибида олтингугурт кам, демак, эко­логияга зарари камроқ, – дейди “Каспий ва Марказий Осиё неф­­­­­тини қайта ишлаш ва нефть-кимё” V халқаро анжуманида “Қаз­МунайГаз” бошқаруви раиси нефтни ташиш, қайта ишлаш  ва маркетинг бўйича ўринбосари Д. Тиесов. Унинг айтишича,  ПТФ-32 дизель ёнилғиси Қозоғистон қаҳратонига чидамли, демак, республика аҳолисининг унга талаби катта бўлади. 

Янги маҳсулот нефтни чуқур қайта ишлаш мажмуасида, за­вод­ни замонавийлаштириш доирасида кашф этилди. Бу Қозо­ғистондаги энг йирик технологик қурилмалар мажмуаси бўлиб, К4 ва К5 синфларига мувофиқ мотор ёнилғисини ишлаб чиқаради ва  заводда нефтни қайта ишлаш ҳажмини 5,5 млн. тоннагача ошириш имконини  беради.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-06, 09:46
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.