26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЖҚВда бу йил 226та кўпқаватли уй қурилади

Жанубий Қозоғистон вилоятида бу йил 196та сармоявий лойиҳа татбиқ этилмоқда. Минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот-анжуманида вилоят қурилиш бошқармасининг раҳбари шуни маълум қилди.

Унинг айтишича, ушбу иншо­отларнинг 123тасини шу йил сўнггига қадар фойдаланишга бериш режаланса, 73таси  2018 йилга ўтади.

Бугунги кунга қадар  7та бино фойдаланишга топ­ширилган. Таъкидлаб айтсак, Сариоғоч туманида 4 қаватли 36 квартирали уй, Ўтрорда муҳандислик ком­му­никация тармоқлари ва Туркистон шаҳрида ҳар куни 100 одам қабул қиладиган Чўрноқ қишлоқ шифохонаси, Мақтаарал, Ўрдабоши, Ўтрор туманларида 50 одам қабул қиладиган 3та шифокорлик иншооти шулар жумласидан.

Қурилиш соҳасида бажа­рилган ишлардан хабардор  қилган  бошқарма раҳбари бунёд этилган иншоотларнинг барчаси ҳам аҳолининг ижти­моий аҳволини яхшилашга қара­тилганини таъкидлаб ўтди. 

– Жорий  йилнинг январь-март ойларида вилоят ҳуду­дида қурилиш ишлари ҳаж­мининг индикатори 24,3 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 109,3 фоизга бажарилди. «Нурл­и ер»  доирасида бу йил вилоятимизда 550,6 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топшириш мажбурияти юклатилган. 

Барча молиялаштириш ман­балари  орқали бу  йил майдони 700 минг квадрат метрни ташкил этадиган 226та уй-жой қурилиши олиб борилаётган бўлса, шундан 117та кўпқаватли уйнинг  йил охиригача қурилишини битказиб, фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда, – деди бошқарма раҳбари. 

Шу билан бир қаторда, нотиқ 2017 йилнинг январь-март ойларида вилоят ҳу­дудида дастурнинг барча йўналишлари  бўйича 1758 квартира, яъни, 206,2 минг квадрат метр уй-жой топ­ширилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан режа 100,1 фоизга бажарилганини таъкидлади.

, 2017-06-01, 12:11 196
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.