26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги йилда – янги ҳужжат

Қозоғистонда 2019 йилнинг июлидан бошлаб ҳайдовчилар учун янги ҳужжат – транспорт воситасининг электрон паспортини расмийлаштириш режаланган.

Транспорт воситасининг электрон паспортига барча техник маълумотлар – йили, ҳажми, мотор ҳажми, шунингдек, транспорт соҳиби ҳақида маълумотлар, техник текширувдан ўтган ёки ўтмаганлиги, йўл ҳалокатига учраганми ёки йўқ (мабодо ҳалокатга учраган бўлса, унинг муддати, вақти, машинанинг қай даражада зарар кўргани) ҳамда қандай таъмирдан ўтгани ҳақидаги барча ахборотлар киритилади.

ҚР Сармоялар ҳамда тараққиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, транспорт воситасининг 

электрон паспорти Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг барча ҳудудларида яроқли деб топилади.

Ушбу ҳужжатни тахминан 4500 тенгега расмийлаштириш мумкин. Агар ҳайдовчи паспортга бирор ўзгариш киритса, яна 3300 тенге тўлаши керак.

Вазирлик вакилларининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда сотиб олувчиларга ҳам транспорт ҳақида маълумот бериш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бироқ бу хизмат тўловли бўлиши ҳам мумкин экан.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-06, 10:00
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.