26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хавфсизликни мустаҳкамлаш – долзарб вазифа

Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаев Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда ташқи омилларнинг миллий хавфсизлик аҳволига таъсири ҳамда мудофаа соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишига оид масалалар кўрилди. 

– Қозоғистонга таъсир қиладиган ташқи омилларнинг мавжудлиги барчамизга маълум. Шулардан Россия ва АҚШ ўртасидаги санкциявий зиддият, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо ихтилофи, Суриядаги аҳвол ва яна бошқа ҳолатлар бор. Шу сабабли, биз масалаларни муҳокама қилиб, тегишли чоралар қабуллашимиз керак, – деди Қозоғистон Президенти. 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Қуролли кучлар жорий ўқув йилидаги ҳарбий тайёргарлигининг асосий натижалари ҳамда ўтказилган ўқув машқлари, шунингдек, қўшинларнинг жанговар шайлигини оширишга қаратилган чораларнинг натижалари ҳақида Мудофаа вазири Н. Ермекбаевнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида мудофаа саноати корхоналарини замонавийлаштириш ҳамда мудофаа маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш ҳақидаги таклифлар кўриб чиқилди. 

Учрашув натижаси бўйича Нурсултан Назарбаев қатор топшириқлар берди.

Akorda.kz, 2018-12-06, 10:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.