26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дардга дармон бўлиш бахти

Обуна мавсуми айни қизиган палла. Ўзимга тегишли вазифаларни бажариш мақсадида эрталабдан Қизилжар мавзесидаги шифохона томон йўл олдим. Бу ерда етук мутахассислар, ўз касбининг фидойилари иш билан банд. 

Умрининг асосий қисмини севимли касбига бахшида қилган, беморлар дардига малҳам бўлаётган, каттадан ҳурматини, кичикдан иззатини аямаган 9-сонли шаҳар поликлиникаси бош шифокорининг ўринбосари Нураш Тўқбергенов билан обуна масаласида суҳбатлашдик. 

– “Жанубий Қозоғистон” газетаси – жамиятнинг ойнаси. Унда Президент сиёсатидан тортиб, то қишлоқларда бўлаётган муаммолар, таниқли инсонлар ҳаёти, қонунчилик, туман ҳокимларининг ҳисоботлари, умуман олганда юртимизда содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар, ислоҳотлар – барча-барчаси ёритилади. “Жанубий Қозоғистон” – республикадаги ягона давлат ўзбекзабон рўзномаси. Оддий чўпондан тортиб сиёсатшуносгача ушбу газетани ўқийди. Менинг назаримда ўзбекчани тушунган ҳар бир оила мана шу газетага обуна бўлиши ва у ҳар бир хонадонда ҳафтада уч марта азиз меҳмон вазифасини ўташи керак, – деди у. 

Газетамиз жонкуяридан ўзи ҳақида гапириб беришни илтимос қилдим.

– Мен 1966 йили Тўлебий тумани, Тасариқ қишлоғида туғилдим. 1984-1992 йилларда Алмати Давлат тиббиёт институтида “Даволаш иши” бўйича таҳсил олдим. Ҳарбий хизматда бўлдим. Ўқишга қайтган пайтимда тиббиёт соҳасининг бирорта бўлимини танлашни буюришди. Мен жарроҳликни танладим. Нейрожарроҳликда малакамни оширдим. Устозим Рустам Отахон ўғлидан жуда кўп нарсалар ўргандим. Алмати шаҳрида фаолиятимни давом эттиришни тавсия қилишди. Бироқ она қишлоғим соғинчи мени қайтадан Тўлебийга чорлади. 

 2002 йили Тўлебий туманидаги соғликни сақлаш бўлимига раҳбар этиб тайинландим.

 Сўнг, Сайрам тумани ва Турлан экпедициясида ишладим. 2013 йилнинг охирида Турлан экспедицияси ва “Бейбит” оилавий амбулаторияси бирлаштирилиб, 9-сонли шаҳар шифохонаси бўлиб ўзгаргач, ушбу масканга бош шифокор ўринбосари этиб тайинландим. Шифохонамиз ҳозир 62 минг одамга хизмат кўрсатади. 

Муаммолар етарли. Чунончи, шифохонанинг биноси жуда эски ва замонавий талабларга жавоб бермайди. 60-йиллар сўнгида қад ростлаган бинони кенгайтиришни сўраб, юқорига кўп мурожаат қилдик. Гагарин кўчасидан 2 га. ер участкаси ажратилди. 

Бизнинг асосий мақсадимиз – беморни даволагунча, касалликнинг олдини олиш чораларини қўллаш. Шу сабабли юқумли ва инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган хасталикларни бартараф этиш бўйича кенг миқёсли тадбирлар амалга оширилмоқда. Элбошимиз Мактубларида ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги йилдан бошлаб ушбу соҳа ходимларининг маоши 35 фоизга кўтарилиши ҳам масъулиятимизни оширади. Рақамлаштиришнинг жорий этилиши ҳам айни муддао бўлмоқда. Шу кунгача шифохоналарда навбатга туриш тўполонларга сабаб бўларди. Ҳозир қабулхонада навбат кутаётганлар ҳам, чипта олаётганлар ҳам йўқ. Ҳамма рақамли равишда участка шифокорига навбатга туришмоқда. 

Ёшлар изланса, бошқа давлатларга бориб малака оширишса, тиббиёт сирларини очишга ўз ҳиссаларини қўшишса, кўзланган мақсадга эришамиз. Мақсадимиз эса – эзгу: беморлар шифо истаб хорижий давлатларга бормасин, деймиз. Аксинча, чет эллардан даволаниш учун юртимизга келишса, ажойиб бўларди. 

Суҳбатимиздан кўнглимиз тўлиб, олий тоифали шифокор Нураш Менлитайулига ишларида муваффақиятлар тилаб, хайрлашдик.

Дилбар ЗИЁМАТОВА. Собиржон ИСАМАТОВ сурати, 2018-12-10, 09:58 161
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.