26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Сўғдиёна»нинг Астанага сафари

Қарноқ қишлоғи ўзбек этномаданият бирлашмаси қошида ташкил этилган «Сўғ­диёна» миллий чолғу асбоблари дас­­­­­­­­­­­­­­­­таси Кентов, Туркистон, Шимкент, Сай­­­­­рам, Иқон, Қорабулоқ, Бирлик ҳамда мам­­­­лакатимиз пойтахти Астанада ижо­дий сафарларда бўлган. Бир неча марта вилоят миқёсидаги танловларда ғолибликка эришган. 

Жорий йил 30 ноябрь ва 1 декабрь кун­­лари Астана сафари чоғида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг таклифига биноан концерт дастурларини намойиш этди. Даста таркибида Ҳусан Са­диров маъмур сифатида ҳамда танбурда, Рахим Бакиев бадиий раҳбар ва прима рубобда, Шуҳрат Исоқов афғон рубобида, Расул Қовунбоев торда, Маҳмуд Абду­сат­торов ру­­бобда, Наргиза ва Ма­дина Бобо­шевалар чанг ҳамда най­да, Диё­ра Бойметова дуторда, Му­род Қам­­­­­­­барбеков доирада жўр бўлиб ту­­ришса, Файзулла Мир­заҳмедов карнай-сурнайчилар гу­руҳига бошчилик қилди.

Сафарда Кентовдан Гулчеҳра Аҳмедова бошчилигида «Рапсодия» рақс гуруҳи, вилоят ўзбек этно­ма­данияти бирлашмаси хотин-қизлар кенгаши раисаси ўринбосари Дил­дор Ҳабибова, фаоллардан Ман­­­­сур Матмусаевлар ҳам иштирок этишди. Қарноқ қишлоқ ўзбек эт­­номаданият бирлашмаси раи­си Бекзод Ҳабибов «Сўғдиёна» дас­­­тасининг миллий либослар билан таъмин­ланишига ҳомийлик қилди. 

– «Сўғдиёна» қишлоғимиз, шаҳ­ри­миз, вилоятимизнинг фахри десак арзийди, – дейди унинг таш­ки­­­лотчи­ларидан бири – Ҳусан Са­диров.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-12-10, 10:09 1233
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.