26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сувнинг баҳоси 10 фоиз арзонлашади

“Сув ресурслари – Маркетинг” МЧБ кузатувчилар кенгаши раиси Анарбек Ўрман Туркистон вилояти ва Шимкент шаҳрида фаолият юритаётган оммавий ахборот воси­та­­­­лари вакилларига брифинг берди. 

У 20 йилдан зиёд вақт мобайнида ўзи раҳбарлик қилган корхонанинг сўнгги йиллардаги фаолиятига қис­қача тўхталиб, бугунги кунда 1 мил­лиондан зиёд истеъмолчига сифатли хизмат кўрсатилаётганини таъкидлади. Собиқ Иттифоқ даврида 900 чақирим узунликдаги сув қувури ва канализация тармоқлари қайта таъмирланган. Хусусий хонадонлар ва кўпқаватли уйларга сув ўлчагичлар ўрнатилгач, оби-ҳаётнинг исроф бўлиши қисқаргани ҳамда аҳоли арзон ва сифатли сув билан таъминланаётганлигини маълум қилди.– Бугунги кунда ичимли сув ва чиқинди сув учун темир қувурлар ўрнига замонавий 70 йил ва ундан ҳам кўп вақтга чидайдиган полиэтилен қувурлар қўллашимиз натижасида иш си­фати ортди. Сув таъминоти ях­шиланди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бо­рилиши ҳамда 100 фоиз замо­навий ўлчагичлар ўрна­тилиши туфайли сувдан унумли фой­даланишга, электр қуввати ва бошқа харажатлар қисқарди.

Яқинда Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё сувканаллари олдида турган активларни бош­қариш муаммолари” мавзусида ўтган халқаро семинарда шу соҳанинг етакчи мутахассислари: Дэвид Тайлер, Дилшод Азимов, Петр Доволил ва бошқалар биз­нинг, яъни “Сув ресурслари – Мар­кетинг” МЧБ фаолиятига юқори баҳо беришди.

Айни пайтда янги техно­логия­ларни жорий қилиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ис­роилда ишлаб чиқарилган сув босимини аниқловчи асбобни ўрнатиш орқали кўп муаммолар ечимини топди.

Корхонамиз рақамли бошқариш тизимига ўтиш арафасида. Эл­бо­шининг аҳоли турмуш дара­жасини ошириш, коммунал тў­лов­ларни арзонлаштириш бо­ра­­си­даги кўрсатмаларига амал қил­­ган ҳолда 2019 йилнинг 1 ян­­­­­ва­ридан сув баҳосини 10 фоиз ар­­зонлаштиришни режалаштириб қўй­­­­­­­­дик, – деди Анарбек Ўрман.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-12-10, 10:12 718
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.