26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рамазоннинг биринчи кунидаги хайру саховат

Рамазон ойининг биринчи кунида ҚР Дин ишлари ҳамда фуқаровий жамият вазири Нурлан Ермекбаев ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Шимкент шаҳридаги  3-сонли болалар уйи фаолияти билан та­нишдилар. Вазир болалар уйига энг сўнг­ги русумдаги тиббий физиокабинетга мўлжал­ланган “Бином” ускунасини тақдим этса, минтақа раҳбари 20 нафар тарбияланувчига ЭКСПО-2017 кўргазмасига чипталар ҳадя қилди.

– Бу масканда болаларнинг беташвиш ўсиб-улғайиши, ўқиши, фуқаро сифатида шаклланиши учун барча шароитлар муҳайё бўлиши лозим. Шу боис муассаса ходимлари зиммасига улкан масъулият юкланган, – деди вилоят ҳокими Жансейит Қансейитули ва болаларнинг Астанага бориб-қайтиш  харажатларини ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Ушбу муассаса йил бошидан буён ҚР Дин ишлари ҳамда фуқаровий жамият вазирлигининг оталиғига олинган эди. Ҳозирги кунда бу ерда 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган 68 нафар етим ҳамда ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар тарбияланади.  45 нафар ходим меҳнат қилади. 

2016-2017 йиллар оралиғида болалар уйининг 9 тарбияланувчиси ғамхўрликка, 3 нафари патронат тарбияга берилиб, 6 бола ўз оиласига қайтарилган.

Тарбияланувчиларнинг ҳаммаси уй навбатига қўйилган. Етим болаларнинг нафақалари ўз ҳисоб-рақамларига тушиб туради. 46 нафар мактаб ёшидаги бола шаҳардаги 33-сонли Қ. Қасимули номидаги умумий ўрта мактабда таълим олмоқда. 22 бола мактабгача тарбия гуруҳларида.

Болалар уйидаги ўқув-тарбия тадбирлари қозоқ ти­ли­да юритилади. Рақс, вокал, ҳунармандчилик тў­га­ракларида 58 бола иштирок этади. Дарсдан бўш вақтларда турли тадбирлар уюштирилади. Болалар ўқув воситалари билан тўлиқ таъминланган. 

2017-06-01, 12:13 757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.