26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Евроосиё иқтисодий кенгаши замонавийлашув жараёнида

Нурсултан Назарбаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисида иштирок этди

Мажлисда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзолари кун тартибидаги рақамлаштириш масалаларини амалга ошириш жараёни ҳақидаги маърузани тинглаб, газ, нефть маҳсулотлари соҳаларида умумий бозорни шакллантиришнинг, шунингдек, интеграциявий бирлашиш доирасидаги ўзаро алоқаларнинг асосий масалаларини муҳокама қилдилар. Қозоғистон Президенти Евроосиё иқтисодий кенгаши тарихида 2018 йил ўзгача ўрин олишини айтди.

– Жаҳон иқтисодиётининг ўзгариши туфайли ташқи шароитлар ва таваккалларга қарамай, биз ўсимнинг ижобий суръатини сақлаб қололдик. Жорий йилги январь-сентябрь ойларида ташқи ва ўзаро савдо ҳажми анча ортди, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев қўшма корхоналар фаолиятида ижобий ўзгаришлар борлигини айтди.

Қозоғистон Президенти жорий йили Евроосиё иқтисодий кенгашининг янги Божхона кодекси кучга кирганини таъкидлади. Унда божхона ишини пухталаштиришга, шунингдек, бизнес жараёнларини автоматлаштириш ҳамда “ягона дарча” қоидасини жорий этишга оид замонавий усулларни қўллаш кўзда тутилган.

Шунингдек, Давлат раҳбари кун тартибидаги 2025 йилгача рақамлаштириш масалаларининг асосий йўналишларини амалга ошириш ҳақидаги ишларнинг натижаларига тўхталди.

– Қозоғистон ва Россия божхона ходимлари ўртасида транзит юкларга сунъий йўлдош орқали мониторинг юритиш бўйича синов муваффақиятли ўтди. Ўзаро савдодаги тўсиқлар ва чегараларни бартараф этиш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда. Халқаро ҳамкорлик ҳам фаол ривожланиб бормоқда, – деди Нурсултан Назарбаев.

Қозоғистон Президенти Евроосиё иқтисодий кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қўллов билдириб, Евроосиё иқтисодий комиссияси ва унга аъзо элларнинг ҳукуматлари томонидан янги иш йўналишларининг ҳар бирининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга қанчалик мувофиқ келишини чуқур таҳлил қилиш зарурлигини айтиб ўтди.

– Умуман, биз Евроосиё иқтисодий кенгашининг асосий мақсадларига – товарлар ва хизматлар, капитал ва ишчи кучининг эркин айланмасини таъминлаш сари дадил қадам ташлаб келмоқдамиз. Шунингдек, Евроосиё иқтисодий кенгашининг тўлақонли ишлашини таъминлаш мақсадида янада кўпроқ куч сарфлашимиз керак, – деди Давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев тўрт “эркинликни” таъминлашга йўналтирилган ҳужжатлар, ундаги Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо элларнинг фуқароларини нафақа билан таъминлаш ҳақида шартнома тўғрисидаги ишларни тамомлаш муҳимлигини айтди.

Давлат раҳбари иқтисодиётнинг асосий шўъбаларидаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш кераклигига тўхталди. Шу сабабли, Комиссия ва Евроосиё иқтисодий кенгашига аъзо элларнинг ҳукуматларига шундай лойиҳаларни амалга ошириш тавсия қилинди.

Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисининг якуни бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Akorda.kz, 2018-12-10, 10:28 218
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.