26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Совун ўзимиздан чиқади

Келес туманида йилига 400 минг дона совун ишлаб чиқариладиган корхона очилди. 

Келгусида у Тожикистон, Афғонистон каби давлатлардан буюртмаларнинг кўпайиши муносабати билан ишлаб чиқариш қувватини янада оширмоқчи. Элбошининг кичик ва ўрта тадбиркорликка ғамхўрлиги туфайли Келес тумани, Абай қишлоғида яшовчи Ўмирсерик Алтинбаев ўз маблағи ҳисобидан “Qagaz” кичик цехини очиб, 7 нафар ҳамқишлоғини доимий иш билан таъминлади.

 Цех кирсовун ва таҳорат қоғозини ишлаб чиқаради. Бу лойиҳанинг асосий мақсади – чиқиндиларни қайта ишлаш орқали кундаликда фойдаланиладиган буюмлар билан туман бозорини таъминлаш. 

0,13 га. ер участкасида қурилган корхонанинг умумий қиймати 40 млн. тенгени ташкил этади. 1 кунда 1000 дона, йилига 400 минг дона кир совун ишлаб чиқарилади. Кунига 4000-5000 дона, йилига 1,5-1,9 млн. дона қоғоз ишлаб чиқариш режаланган. Асосий истеъмолчилар Келес туманида. Шунингдек, Шимкент шаҳри ва Қизилўрда вилоятига ҳам маҳсулот жўнатилмоқда. 

Тадбиркорни Келес тумани ҳокими Ўмирсерек Алибайули қабул қилиб, лойиҳалари билан танишиб чиқди. Келгусида кичик корхонани ривожлантириш учун ҳокимлик томонидан барча қўлловлар кўрсатиладиган бўлди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-11, 16:19 180
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.