26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мегаполисдаги илк форум

Қозоғистоннинг учинчи мегаполиси – Шимкент шаҳрида биринчи марта “Shymkent Development 2018” халқаро сармоявий форуми ўтди. 

Хориж ҳамда Қозоғистоннинг бизнес-жамиятлари учрашувида дунёнинг 20 мамлакатидан 100дан зиёд, Қозоғистондан 300дан зиёд делегат иштирок этди. Улар орасида таниқли сиёсатчилар, дунёвий ҳамда мамлакат бизнеси етакчилари, йирик корпорациялар ҳамда молиявий институтлар раҳбарлари бор. 

Халқаро миқёсдаги тадбир “Тараққиёт стратегияси”, “Сармоялар жалб қилиш”, “Одам капиталини ривожлантириш”, “Туризмни ривожлантириш” мавзуларини қамраб олди.

Бош спикер – Шимкент шаҳри ҳокими Ғабидулла Абдирахимов хорижлик ҳамда қозоғистонлик тадбиркор ва сармоядорларни шаҳарнинг иқтисодий имкониятлари ҳамда навбатдаги режалари билан таништирди. Жорий йилнинг 10 ойида сармоя ҳажми 524 млрд. тенгени ташкил қилган. Шимкент шаҳридаги “Оңтустік” махсус иқтисодий минтақаси, “Тассай” ҳамда “Оңтустік” индустриявий минтақаларидаги 129та лойиҳага 142 млрд. тенгедан зиёд сармоя қуйилган. Бугунги кунда шаҳардаги индустриявий минтақаларда 113,6 млрд. тенгелик 117та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шаҳар раҳбари келгуси икки йилда “Оңтустік” МИМ ҳудуди 200 гектардан 500 гектаргача кенгайтирилиб, “Жұлдыз” янги индустриявий минтақаси ва “Шымкент” агро-саноат минтақаси қурилишини маълум қилди.

Илк бор ўтказилган сармоявий форумнинг пленар мажлисидан сўнг қиймати 200 млн. АҚШ долларига тенг 11та меморандум имзоланди.

Хориж компаниялари шаҳарда микрофибра ишлаб чиқарадиган тўқимачилик фабрикаси қурилиши ҳамда шаҳар “тез ёрдам” хизматининг моддий базасини янгилаш, “Шимкент-сити” ҳудудида уй-жой, маъмурий бинолар ҳамда янги истироҳат боғи қурилиши каби қатор йирик лойиҳаларга сармоя ажратишини маълум қилишди.

Дастлаб қиймати 13 млн. АҚШ долларига тенг шаҳар “тез ёрдам” хизмати паркини янгилаш лойиҳаси бўйича шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимов ва “Hyundai Trans Avto” МЧБ директори В. Вяткин ҳамда “MAYDAY KAZAKHSTAN” МЧБ раиси А. Хидаят ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, ҳоким “Colosseo” компанияси президенти Ян Енча билан қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг Қажимуқан марказий ўйингоҳини қайта янгилаш ишлари бўйича шартнома тузди.

М. УСМОНОВА, 2018-12-11, 16:37 655
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.