26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон вилоят Ассамблея Кенгашининг дастлабки йиғилиши

“Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида ўтган мажлисда маслаҳат депутатлари, ви­лояти­­­миздаги қатор бошқармалар,  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари, вилоят этномаданият бирлашмалари ҳамда диний конфессиялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоят Ассамблеяси қо­шидаги тузилмаларнинг янги таркиби тас­диқланиб, галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

– Элимиздаги юздан зиёд этносни бирлаштириб турган Ассамблея долзарб масалаларни муҳокама қилиб, уларни ҳал этишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги тадбирда вилоят Ассамблеяси қошидаги ту­зилмаларнинг янги таркиби тас­­­диқ­ланиб, галдаги вазифалар ҳа­қи­да гап боради. Туркистон ви­лоят Ассамблеяси аъзолари Эл­боши белгилаган вазифаларни са­марали амалга оширишга бор куч-ғайратларини сарфлайдилар, деган умиддаман, – деди вилоят ҳо­кимининг ўринбосари Малик Ўтарбаев.

Туркистон вилоят ҳокими девони “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари вазифасини бажарувчи Занғарбек Усипахметов ассамблеянинг бугунги кундаги фаолияти ва навбатдаги асосий  вазифалари ҳақида маъруза қилди.

Кун тартибидаги асосий масала Туркистон вилоят ассамблеяси қо­шидаги жамоат тузилмалари раҳбар­­ларини тайинлаш эди. Шунга кўра:

- вилоят ассамблея раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбо­­сар­­­­­­ларига вилоят ўзбек этномада­­ният бирлашмаси раиси Бадритдин Ни­шонқулов ва эрон этномаданият бирлашмаси раиси Нурисбек Капар-Пур;

- “Ижтимоий тотувлик” кенгаши раислигига давлат ва жамоат арбоби Серик Пралиев;

- оналар кенгаши раислигига Дуйсенкул Жамбўлова;

- илмий-тадқиқот гуруҳи раҳбар­лигига вилоят ҳокими маслаҳатчиси, тарих фанлари доктори, профессор Саттар Мажитов;

- журналистлар ва блогерлар клу­би раҳбарлигига “Жанубий Қо­зо­­­ғистон” газетасининг дирек­тор-бош му­­­­­­­­­­ҳаррири Алишер Со­тв­олдиев;

- “Янгиланиш йўли” республика ёш­­­­лар ҳаракати минтақавий штаби етак­­­­­­­­­­­­­­­­­чилигига Еркебулан Нарбаев;

- Медиация кенгаши раҳбарлигига “Ижтимоий тотувлик” маҳкамаси тад­­­­қиқотчиси Нуржан Мейрмановлар тайинланди.

Кун тартибидаги асосий маса­лалар бўйича Туркистон вилоят ўз­бек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Гулираъно Расулова, вилоят славян этнома­даният бирлашмаси раисаси Ма­рина Лимаренко, вилоят эрон этно­­маданият бирлашмаси раиси Ну­рисбек Капар-Пур маъруза қилдилар.

Кенгашни якунлаган вилоят ҳокими ўринбосари Малик Ўтарбаев Элбошимизнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 26-сессиясида бер­­­­­­­­­­­­ган топшириқлари Туркистон ви­­­­­­­­­­­­­­лоятида сифатли бажарилиши ке­­­­­­­раклигини таъкидлади. Шунингдек, Элбошининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” дастурий мақоласида бел­­гиланган вазифаларни бажа­ришда этнос вакилларини қатнаш­тириб, мажмуавий тадбирлар режа­сини уд­­далаш борасида топшириқлар берди.

М. ЭЛТОЕВА, 2018-12-11, 16:43 206
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.