26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳоким Франция делегацияси билан учрашди

Туркистон  вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Франция Миллий Ассамблеясининг депутати, “Франция-Қозоғистон” ҳамкорлик гуруҳининг раиси Пьер Ка­барэ бошчилигидаги делегация билан учрашди. 

Таркибида Франциянинг  Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Филипп Мартинэ, Франция Миллий Ассамблеяси Ташқи ишлар қўмитаси маслаҳатчиси Жиль Аратун, Франциянинг  Қо­­­­­­­­­­­­­­­зоғистондаги Бош кон­су­ли Алексис Шах­тах­тинс­­ки сингари фаол­лар­дан иборат ишчи гуру­ҳи минтақа раҳбари би­лан бирга, даставвал, ви­лоят марказини ривож­лан­ти­риш лойиҳаси билан та­нишди, сўнг икки томон­ла­­ма музокаралар чоғи­да Қо­зоғистон ҳамда Фран­ция­нинг, шу жумладан, Тур­­кистон вилоятининг иқ­ти­­содий алоқалари ҳақида сўз юритилди.

–  Бугун Қозоғистонда фран­цуз капитали ишти­рокида қарийб 130та ком­пания бор. Шу жумладан, Туркистон вилоятида 2та лойиҳа амалга оширилган бўлса, 3таси юзасидан му­зо­каралар юритилмоқда. Қозоғистондаги фаранг сар­мояси сўнгги ўн йил мо­бай­нида 11,5 млрд. АҚШ дол­ларини ташкил этди. Бу биз­нинг ўлкамизга Франция иш­билармон ҳамжамияти то­монидан билдирилган юк­сак ишончни англатади. Шу боис Туркистон вилоя­ти ҳамда Франция Рес­пуб­ликаси ўртасидаги ўзаро са­марали саноат, савдо-иқ­ти­­содий ҳамда сармоявий ҳамкорликни яхшилаш учун порлоқ келажак мав­жуд­лигига ишонаман, – деди Ж. Туймебаев.

Минтақамизда сармоявий иқлимнинг ўта қулай экан­лигини таъкидлаган ви­лоят раҳбари аҳолиси зич жойлашган ҳудудлар қато­ридаги вилоятимизнинг  қиш­лоқ хўжалиги ва ту­ризм соҳаларидаги имко­ният­ларини ҳам айтиб ўтди.

Ўз навбатида франциялик меҳмонлар Туркистондаги сўнгги янгиликлардан ха­бардор эканликларини таъкид­лади.

– Бу борада фаранг компаниялари “Ақлли ша­ҳар” сингари илғор лойи­ҳаларни тақдим эта олади. Бугунга қадар бир нечта дав­латда  муваффақиятли амал­га оширилаётган 25та лойиҳамиз бор. Улар Туркис­тон шаҳри учун ҳам қу­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лай, 250 минг аҳолига мўл­­­­­­­­жалланган. Шунингдек, ша­­­­ҳарни туризм маркази си­фатида ривожлантириш учун ҳайдовчисиз автоном жа­моат транспорти хизма­ти­ни ҳам тавсия эта оламиз, – деди Франциянинг Қозо­ғис­­тондаги Фавқулодда ва Мух­тор элчиси Ф. Мартинэ.

 Бундай таклифлардан қаноатланиб, бошқа соҳа­лардаги ҳамкорлик юза­сидан фикр алмашган то­монлар юқорида қайд этил­ган лойиҳалар бўйича ҳо­кимлик мутахассислари би­лан биргаликда ишларни пухталашга келишиб олиш­ди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-11, 16:48 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.