26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Икки китобнинг тақдимоти ўтди

Куни кеча Туркистонда Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида чоп этилган “Жанубий Қозоғистон вилоятининг тарихий жойлари ҳамда муқаддас қадамжолари”, “Жанубнинг хосиятли жойлари: ривоят ва афсоналар” номли икки китобнинг тақдимот маросими ўтди. Тадбирни Туркистон вилоят ички сиёсат бошқармаси ташкил этди.

Унда фахрийлар, зиёлилар, олимлар ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. Тадбирни очган вилоят ҳокими Ж. Туй­ме­баев “Маънавий янгиланиш” дастури дои­расида нашр этилган китобларнинг аҳа­миятига тўхталиб, уларнинг бебаҳо рисо­ла эканлигини таъкидлади.

– Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақо­ла­сида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун топшириқ берган эди. Мана шунга биноан, “Маънавий янгиланиш” дас­тури доирасида вилоятимизда иккита қимматбаҳо китоб чоп этилди. Мазкур китоблар ўқувчи учун жуда муҳим. Биз ўз тарихимиз ҳамда ўлкамизнинг кўп асрдан бери келаётган шажарасини билиш орқали миллий ўзлигимизни, миллий кодимизни сақлай оламиз. Мазкур китоблар маънавий янгиланиш учун жуда муҳим. 

“Маънавий янгиланиш” дастури ҳам­да “Буюк даштнинг етти қирраси” мақо­лаларида белгиланган топшириқларни бажариш йўналишидаги ҳам ишлар келгу­сида  давом этади, – деди вилоят ҳокими.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-11, 16:52 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.