26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Самарасиз субсидиялар қисқаради

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари учун субсидия турларини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazpravda.kz сайти маълум қилди. Бугунги кунда мавжуд 54 та субсидия туридан йил охиригача 34таси қолади.

Давлат қўллови самарадорлигини ошириш доирасида фойдасиз субсидиялар қисқартирилмоқда, жумладан, деҳқончилик, чорвачиликка оид баъзи бир субсидиялар қисқартирилади. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати мажлисида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Арман Евниев маълумот берди.

Унинг айтишича, қолганлари имкон қадар соддалаштирилиб, йил охиригача тўлиқ автоматлаштирилади.

Шунингдек, у насиялар бўйича кафолатлаш тизими такомиллаштирилишини таъкидлади. 

– Қишлоқ хўжалигининг устувор йўналишлари билан шуғулланадиган ва гаровга қўядиган мулки йўқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари 2019 йилдан бошлаб насия миқдорининг 30 фоизигача кафолат олишлари мумкин. Тегишли қоидалар қабул қилинди – деди у.

Бундан ташқари, у қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини ва насия биродарликларини такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганини, шунингдек, янги молиявий дастак – аграр тилхат жорий этилаётганини ҳам айтиб ўтди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-11, 17:02 214
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.