26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондан Тошкентгача...

Вилоят маркази – Туркистон ва Тошкент шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, сайёҳлик муносабатларини кучайтириш мақсадида “Туркистон-Тошкент” халқаро автобус йўналиши очилди. 

Халқаро муносабатларни янада кучайтиришга йўналтирилган вилоят ҳокимлигининг ташаббуси вазирликка йўлланган эди. Шунинг натижасида жорий йил 10 декабрда Туркистон шаҳридаги “Алтин Ўрда” автотураргоҳида мазкур йўналишнинг тантанали очилиш маросими ўтди.

Тадбирда вилоят йўловчилар тарнспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси раҳбарининг вазифасини бажарувчи М. Мирзабаев, вилоят туризм ва ташқи муносабатлар бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Ж. Тўлебеков, вилоят маслаҳати депутати Б. Мусабеков, шунингдек, “Бақдаулет Сервис” МЧБ директори Н. Қарабаев, “Алтин Ўрда” автотураргоҳи директори вазифасини бажарувчи Б. Ажеков ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

Мазкур йўналишда Қозоғистон томондан “Бақдаулет Сервис” МЧБ ҳамда Ўзбекистоннинг “Узавтотранс” МЧЖ хизмат кўрсатади. Таъкидлаш жоизки, йўналишнинг умумий узунлиги – 335 чақирим. Йўлга кетадиган вақт – 6 соату 40 минут. Икки йўналишда иккита автобус қатнайди. 

Туркистон шаҳридан жўнаш вақти соат 07:00 ҳамда 17:00. Тошкент шаҳридан чиқиш бекати эрталабки соат 08:00 ва кечки 18:00. Техникавий тўхташ вақти – 30 дақиқа. Йўлкира – 2000 тенге ёки 50000 сўм.

Ўз навбатида “Туркистон – Тошкент” халқаро автобус йўналишининг очилиши икки давлат орасида сайёҳлар оқимини кучайтириш, янги туристик йўналишларни шакллантириш ҳамда ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Туркистон вилоятининг матбуот хизмати, 2018-12-13, 14:16 840
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.