26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик тараннуми

Мамлакатимиздаги 3-мегаполисда яна бир сиёсий ва маданий жиҳатдан йирик анжуман ўтди. Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти ва М. Ауезов номидаги ЖҚДУнинг Қозоғистон халқи Ассамблеяси кафедраси ҳамкорликда “Биз бир халқмиз” деб номланган концерт дастурини ҳамюртларимиз эътиборига ҳавола этди. Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан уюштирилган тадбирга Шимкент шаҳар ўзбек драма театри артистлари ижросидаги куй-қўшиқлар ва рақслар байрамона файз киритдилар.

Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакили Ф. Беков, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Т. Ҳакимбеков, М. Ауезов номидаги ЖҚДУ Қозоғистон халқи Ассамблеяси махсус кафедрасининг мудири А. Есеналиевлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг янги ва юксак даражага кўтариш, халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада такомиллаштириш – давр талаби эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Тадбирда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, тотувликни ривожлантиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшган ҳамюртларимизга мукофотлар топширилди. Таниқли тадбиркор, хайрли ишлари билан эл оғзига тушган, Қозоғистон миқёсида меценатлик қилаётган Фароғат Ҳожиматова ҳамда Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисматовларга “Астанага – 20 йил” юбилей медали тақдим этилди. Фидойи ҳамкасбимиз – “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг масъул котиби А. Бўронбоев ҳамда “Дўстлик” ҳамжамияти аъзоси С. Ғаниевга Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг “Алғыс хат”и берилди. Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Нишонқулов Қозоғистон халқи ассамблеясининг “Жомарт жан” жамоат медалига сазовор бўлса, Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари ҳамжамиятининг “Дўстлик” медали тадбиркор Н. Холметов, А. Исмоилов номидаги гуманитар педагогика коллежининг директори Г. Исмоилова, Шимкент шаҳар Ал Форобий туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раисаси Н. Дўсматовага топширилди. 

– Президентимизнинг камтарона меҳнатимни юксак баҳолаганидан беҳад миннатдорман. Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, энг аввало, Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўра биладиган сиёсати туфайли эканлигини унутмаслигимиз керак. Ҳамюртларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришини, миллатлараро дўстликни ривожлантиришни давлат сиёсатининг бош тамойилига айлантирган Элбошимиз улкан мақсадларни кўзламоқда. 130 дан зиёд миллат вакилларининг мамлакатимизда тинч-тотув умргузаронлик қилаётганига ривожланган давлатларнинг раҳбарлари ҳам ҳавасманд. Бу раҳбаримизнинг тинимсиз меҳнати, изланишлари маҳсулидир, – деди биз билан суҳбатда меценат Фароғат опа. 

Байрам иштирокчиларини қутлаш учун сўзга чиққан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири Ў. Мирзаёров, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Ф. Ҳайитовлар эллараро дўстликни тараннум этувчи шеърларини меҳмонларга ҳавола этишди.

Ўзбекистон Республикаси “Ниҳол” мукофоти соҳиблари О. Муталхўжаев ҳамда “Шод” гуруҳи ижросидаги шўх куй-қўшиқлар анжуманга ўзгача руҳ бағишлади.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-12-13, 14:21 860
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.