26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жансейит ТУЙМЕБАЕВ: ТУРКИСТОН – ТУРКИЙ ОЛАМНИНГ, БУЮК ДАШТНИНГ РУҲИ

Буюк Дашт эли – Қозоғистон дунё­нинг маданияти юксалган, турмуши фаровон мамлакатлари ўр­тасида ўзгача ҳурмат ва баланд обрўга эга. Халқаро ҳамжамият ол­дида етакчилик роли ва сиё­сий салмоғини ошира бориб, энг пешқа­дам 30та давлат қаторига киришдек стратегик ривож­ланиш ре­­­жалари билан янгиланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. 

Жамият манфаатлари сари туб бу­рилиш, ижобий ўзгариш ясаб, қай­та янгиланиш ва замонавий ри­­вож­ланишнинг муносиб намуна­сини кўрсата олди. Рақобатга қобилиятли, масъулияти юқори ях­лит миллат бў­лиш учун омманинг онгини уйғотиш мақсадида “Маънавий янгиланиш” дастурини эълон қилди. Энди, мана, ана шу қимматли ҳуж­жатнинг қонуний давоми сифатида Элбоши Нур­­­­­султан Назарбаевнинг “Буюк Даштнинг етти қирраси” ма­­­қоласи нашр этилиб, у ҳар би­ри­мизнинг та­­­­­рих карвонидаги му­­қад­дас бурчимиз ва фуқаролик вази­­­­­фамизни аниқлаб берди. Қозоқ элинингина эмас, қардош дав­латларнинг ҳам қизиқишини уйғотиб, қизғин қўлловга эга бўл­ган асарда бутун туркий оламнинг маънавий маркази, тўрт қопқали Туркистоннинг ривожланиши ва халқаро аренада танилишига ало­­­­­ҳида аҳамият берилди. Ман­гу элнинг ифтихори, турли ма­даниятлар ва та­мад­дунларнинг ибтидоси бўлмиш, Ота­макондаги қадим шаҳарни туркий олам­нинг олтин бешигига айлантириш учун янги ташаббуслар кў­та­­­рилди. “Туркистон фақат бизгагина эмас, бутун туркий олам­га бебаҳо ва бе­назир. Энди биз Туркистонни вилоят мар­казигагина эмас, ил­дизи бир туркий халқ­­ларнинг ма­­даний ҳамда маънавий мар­казига айлантирамиз! Бу қа­роримнинг тари­хий сабаблари ва масъулиятининг муҳим­лигини ҳар бир фуқаро астойдил тушуниб олиши керак”, дейди Элбоши. 

Давлат раҳбарининг қарори жорий йилнинг сентябрь ойида Қирғизистонда ўтган Туркий кен­гашнинг саммитида қар­дош эллар раҳбарлари томонидан қиз­ғин қўллаб-қувватланди. Илдизи бир тур­кий халқлар учун муқаддас ном­нинг ўз ўрнига қайтишини қар­дош мам­лакатлар жуда илиқ қабул қилди. Янги бурилиш бир­лигимизни мустаҳкамлаб, ҳам­жиҳат­лигимизни кучайтириб, туб томи­римизни теранлаштиришига ишонч уй­ғотди. Пре­зидент ўз мақоласида шу заминда дунёга келган “Буюк Даштнинг буюк номлари” Хожа Аҳмад Яссавий бобомиз ва Ўтрордан чиққан аллома Абу Наср Ал Форобийга махсус тўхта­либ, давлатнинг бе­баҳо рамзий капи­тали сифатида танитиш мақсадида топшириқлар берди. 

Таниқли жамоат арбоби, машҳур олим Мирзатай Жўл­дасбек “Халқни уйғотиш учун тарихни уйғотиш керак”, дейди бир сўзида. Афсуски, биз Ўт­рорда туғилиб, ет­мишга яқин тилни билган, мустақил ўқиб, кўп изланган ёлғизгина Ал Фо­робийни биламиз. Баъзи бир тадқиқотчилар кел­тирган маълу­мотларга кўра, Абу Насрдан таш­қари Ўтрордан ўттиздан зи­ёд Ал Форобий чиққанга ўх­шай­ди. Шарқшунос, тарихчи-олим Аб­саттар Дербисалининг из­ланишларига суянсак, Сай­рам­дан чиққан 3 Сарёмий, Ўт­рор­дан чиққан 30 Ал Форобий, Яс­си­дан чиққан 5 Яссавий бор. Бунга қў­шимча, профессор, Ал Форобийнинг педагогик меросини тубдан тадқиқ қилган Ауданбек Кўбесов 961 йили дунёдан ўтган адабиётчи устоз Исҳоқ Форобий ва ХI-ХII асрда ҳаёт кечирган Аҳмад Форобийни аниқлагани ҳам маълум. Уларнинг ичида бизга кенг танилгани – ислом дунёсининг энг йирик, номи жаҳонга танилган аллома-файласуфи, ўша муқад­дас маконда дунёга келган Абу Наср ал Форобий. 870 йили дунё­га келиб, 950 йили дунёдан ўтган машҳур шахс таваллудига 2020 йили 1150 йил тўлади. Шу сабабли, Туркистон вилоятида Ал Форобийга бағишланган мажмуавий тадбирларни ташкил этиш режаланмоқда. Унинг меросини тадқиқ қилиб, қозоқ тилига ўгириб, эълон қилинган асар­ларни авлодга таништириб, эл ичида, ёшлар орасида кенг миқёс­да тарғиб қилиш – асосий ишларимиздан бири.

Мардлар эли – Туркистон тўрида ётган мутафаккир, дин арбоби Хожа Аҳмад Яссавийни ислом динига  амал қиладиган бутун туркий олам эъзозлаб, устоз деб билади. Яссавий меросини жаҳонга фош этган биргина Тур­кия мам­лакатида ўттизга яқин Яссавий номи­­даги кўча ва шоҳ­кўча, олтмишдан зиёд таълим даргоҳи, ўнга яқин маданий-тадқиқот маркази бор. Илмий-оммабоп газета-журналлар чоп этилади. 2016 йили ЮНЕСКО бўйича эълон қилинган “Яссавий йили” доирасида Хожа Аҳмад Яссавийнинг вафот этганига 850 йил тўлиши муносабати билан турли тад­­­бирлар ўтказилди. Почта хатжилди билан 850 йил тасвири туширилган махсус марка ҳамда кумуш танга ай­лан­­­­­мага чиқарилди. Хожа Аҳмад Ясса­вий номидаги Халқаро қозоқ-турк уни­верситетининг ваколатли кенгаши “Де­вони ҳикмат” асарининг чиға­той тилидаги асл нусхасини нашр қилдириб, болаларга Хожа Аҳ­мад Яссавийга бағишланган ҳикоялар тўпламини тортиқ этди. АҚШ, Италия, Нидерландия, Буюк­британия каби Ғарб мам­лакат­лари билан бир қаторда Туркия, Ўзбекистон, Қирғиз Рес­публикаси ҳамда Қозоғистонда  ма­лакали яссавийшунослар фао­лият юритади. Шу боисдан ҳам 2019 йили Туркистон шаҳрида жаҳоннинг турли чеккаларида Яссавий бобонинг илмий ме­росини тадқиқ қилаётган олим­лар, тарихчиларни йиғиб, хал­қаро анжуман ўтказишни мўл­жаллаяпмиз.

Бунга қўшимча равишда Яс­савий ме­роси мажмуавий турда таҳлил қилиниб, ҳужжатли ва  бадиий фильмлар суратга оли­нади. Билим беллашувларини ўт­казиш ҳам режаланди. 

Элбоши топшириғига кўра, янги Тур­­кистонда Яссавий музейи барпо эти­либ, аллома ҳамда унинг хорижий давлатлардаги шогирдларининг асар­лари қўйи­лади. Яссавий шахсини улуғ­­­­­­­­­лаш, номини шарафлаш орқали на­фа­­­­­­­қат илмни, сайёҳликни ҳам ривож­­­­­лан­тирамиз. Масалан, Туркияда Мавло­но Жалолиддин Румий, Хожа Бектош Вали син­гари уламолар дафн этилган жойга миллионлаб мусулмонлар зиёратга келишади. Ҳаётининг сўнгги кунларини Кония шаҳрида ўтказган Мавлононинг мероси ҳамда дафн этилган жойини зиё­рат қилиш учун ўт­ган йили 2,5 миллион киши ташриф буюрган. Яссавий ҳикматини Анадўли за­минида давом эттирган шогирди Хожа Бектош Валининг Навшаҳир шаҳридаги мақбарасига 500 минг, Анқарадаги энг кўҳна мас­кан­­лардан бири Хожа Байрам мас­жидига 500 мингдан зиёд сайёҳ кел­ган. Туркистондаги Ҳожа Аҳ­мад Яссавий мақбараси ҳам келажакда ривожланган туризм марказига айланиши керак. 

 Мақбарада 21 хон, 8 султон, 19 бий, 56 нафар ботир ва бошқа шахслар мангу қўним топишган. Булар боболаримиз – Қозоқ мамлакатининг пойдеворини бар­по этишга XVI асрдан ҳисса қўш­ган миллатимизнинг йирик ар­боблари. Уларни авлодлари қозоқ даштининг  ғарби, шарқи, маркази, жанубидан атайин кел­тириб, Туркистонга дафн этиши ҳам ушбу заминнинг  муқад­дас­лигини англатса керак. Қозоқ тарихидаги бу­юк шахсларни ав­лод тафаккурига синг­­­­­­­­­­дириш мақ­садида “Турк дунёси”, “Қо­зоқ хонлари ҳамда бийлари”, “Бу­юк дашт юрти”, “Тарихий-муқаддас оби­далар” марказлари бўй кўтаради. “Бу­юк Даштнинг буюк номлари” лойиҳаси дои­расида ушбу заминда туғилиб, жаҳонга танилган Ал Форобий, Яссавий сингари мутафаккирлар ва уламолар, Байдибек бий, Дўмалақ ана, Қорабура сингари авлиё ва Сугир созанда, Шам­ши Қалдаяқов, Назир Тўреқулов, Та­кен Алимқулов, Асқар Сулейменов син­га­ри маънавият, маданият, адабиёт со­ҳаси ривожига алоҳида улуш қўшган тарихий шахслар ҳақидаги маълумотлар жамланиб, умумий база ташкил этилади.

Яқинда шаҳримизда “Муқаддас Тур­кистон ва турк дунёсининг  маънавий ян­гиланиши” илмий-назарий анжуман ўтиб, Элбоши Нурсултан Назарбаев Қир­ғизис­тонда ўтган Туркий кенгашнинг VI саммитида тавсия этган “Туркий олам­нинг муқаддас жойлари” ҳамда “Тур­кий оламнинг 100 шахси”ни аниқлаш мақсадида туркшунос-олимлар ҳамда тад­­­­­­­­­­­­­­­­­­қиқотчилар учрашганди. АҚШ, Тур­кия, Ҳиндистон, Венгрия, Россия, Ўзбе­кистон, Озар­бай­жон, Қозоғистон, Қир­ғи­зистон, То­жикистон ва МДҲ бош­қа мам­ла­катларидан келган де­­­­­легат­лар мулоҳазаларини ўртага таш­лаб, уму­мий фахримиз бўл­­­­­­ган Ал Форобий, Яс­­савий, Юнус Эмро, Абай, Низомий, Фу­зу­­лий, Улуғбек, Чингиз Айтматов, Мағ­­­­­­­жан Жумабаев ва бошқа шахс­­ларнинг турк дунёсидаги ўрни ҳамда ролига тўх­талдилар. На­тижада Туркистон вилояти ҳо­кимлиги ҳамда Халқаро Тур­кийлар академияси ўртасида илмий ва амалий алоқаларни  ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди. Кел­гу­сида Тур­кистон шаҳрида Хал­­­­­­қаро Туркийлар ака­демия­си­­нинг тадқиқот маркази фао­ли­яти йўлга қўйилади. Тур­кистонда Туркий олам маркази барпо этилиб, “Туркистон ку­туб­­­­­­­­хонаси” туркумида Туркий олам­нинг маънавий мероси ва асар­­­­лари қозоқ тилига ўгирилади. То­никўк, Билга ҳоқон, Қўрқит, Бо­ласоғун, Муҳаммад Ҳайдар Ду­латий, Маҳмуд Қошғарий, Хожа Аҳмад Яссавий, Махтумқули син­­­­­­гари туркийлар учун умумий шахс­ларнинг мероси тарғиб қи­линади. Шу билан бирга “Туркий оламдаги 100 янги ном”ни аниқ­лаб, лойиҳа ғолиблари ишти­рокида халқаро форум ўтказиш ниятидамиз.

 Туркистон вилоятини жаҳонга та­нитиш мақсадида Туркийлар академияси билан бирга ЮНЕС­КОнинг штаб-квар­тирасида махсус тадбир ўтказиб, ту­ризм соҳасида истиқболли юртларда Туркистон кунларини ўтказиш ҳам  ре­жаланган. Шунингдек Туркия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бошқа қўш­ни давлатларда Туркистон шаҳри ҳамда вило­ятдаги туристик масканлар та­ниш­тирилади. Вилоятимизнинг туристик салоҳиятини ривож­лантириш мақсадида жорий йилнинг сентябрида “Кўҳна Тур­­кистон – янги имкониятлар” хал­қаро ту­ристик ва сармоявий форуми ўтди, ун­да жаҳоннинг 20га яқин мамлакати сар­моядорлари  билан 1,7 млрд. АҚШ дол­ларига тенг меморандумлар тузилди. 

Туркистон шаҳрини туркий оламнинг  маънавий марказига айлантириш ва сайёҳларни жалб этиш мақсадида Тур­­кистон ви­лоятини ижтимоий-иқти­­со­дий ри­вожлантиришнинг 2024 йилгача бўлган мажмуавий режасига кў­ра, Хожа Аҳмад Яссавий мақ­бараси атрофида Ташриф мар­кази ва очиқ осмон остидаги музей, Тасвирий санъат музейи, ам­фитеатр, маданий ҳордиқ мас­канлари  фойдаланишга топ­ширилади. 

Тарихий обидаларни аслига келтирилиб, қурилиши янгидан бошланадиган Тур­­­­­­­­кистон вило­ятининг тарихий-зиёрат­гоҳлари маркази, вилоят оммабоп ку­тубхонаси, қозоқ драма театри, туризм коллежи ва Медиа, “Қо­­зоғистон-Назар­баев” мар­казлари ҳам Элбошининг  “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақо­ласига ҳам­­­­оҳанг бўлади.

Элбоши ўз мақоласида IX-X аср­ларда меъморчилик на­мунаси бўлган саройлари, йи­рик мадрасалари, мино­­­­­рали масжидлари билан ном қозонган кўҳна Ўтрор шаҳарчасини ту­ристик ин­шоотга айлантириш масаласини ҳам кўтаради. Қа­димги Ўтрор шаҳрининг қатор иншоотларини – уйлари ва кў­чаларини, жамоат ўринларини, сув қу­вурларини, шаҳар қўрғони деворлари ва бошқа жойларини қисман қайта тиклаб, шу асосда таълимни кучайтириш ҳамда туризмни ривожлантиришга ало­ҳида эътибор бериш кераклигини эслатди. Бугунги кунда Ўтрор қалъасини ободонлаштириш ло­йиҳаси йўлга қўйи­либ, маҳаллий бюджет ҳисобидан 28,8 миллион тенге маблағ ажратилди. Шу­нингдек, жорий йили қалъада “Ташриф маркази”нинг қурилиши бошланди. Бун­дан ташқари, “Ту­ристик Қозоғистон – 2019-2025” давлат дастурини амалга оши­риш тадбирлари режасида кўҳна ша­ҳарларда, шу жумладан, Ўтрор, Саврон, Култўбеда археологик қазилма ишларини олиб бориш кўзда тутилган. Буюк Ипак йўли бўйидаги Сидақ, Қараспантўбе, Жуантўбе қалъаларида архео­логик тад­қиқотлар ва қайта тик­лаш ишлари олиб борилади. 

Ўқсиз ва Хонқўрғон ҳам эъти­бордан четда қолмайди. Қозоқ хонлигининг қурилиб, давлат сифатида шаклла­нишига асос бўлган кўҳна Сўзоқ шаҳ­рида 2010 йилларда бошланиб, маб­лағ етишмовчилиги сабабли бир-икки йилдан сўнг тўхтаб қол­ган археологик ишлар давом этади. Ҳукумат қарори билан, тасдиқланган “ҚР туристик ин­дустриясини 2023 йилгача ри­вож­лантириш концепцияси”га мувофиқ, вилоятда “Буюк Ипак йўлини янгилаш” кластери жо­рий этилиб, Туркистон шаҳри кластернинг асосий иншооти сифатида белгиланди. Туркистон Қозо­ғистон туристификациялаш харитасида республика аҳа­­­­­­миятига эга ТОП-10 ин­шооти қа­­то­­­­­рига киритилди. Кластерга Ўт­­­­­­­­­­­­­­­­­рор, Саврон шаҳарчалари, Арс­­­­­­лонбоб, Х. А. Яссавий мақ­­­ба­­­­­­­­ралари ҳам кира­ди. Тур­кий­за­­бон эллар ёшларини яқин­­­лаштириб, ўзаро ҳамкорликни кучай­тириш ҳамда бўлажак сай­ёҳлар ва ўл­кашуносларни тайёрлаш мақсадида “Тур­кий оламнинг ягона муқаддас қа­­­­­­­­­дам­жолари”га ўлкашунослар саё­ҳат­лари ва “Туркистонга қайтиш” тур­кий халқлар этнофестивали, Туркий оламнинг Тотувлик ку­ни, Туркшунослар форуми, “Тур­кистон брэнди” туркий олам фо­тотасвирчилари симпозиуми уюштирилади. 

Шунингдек, очиқ осмон ос­тида фото­кўргазма ташкил этилиб, “SMART маъна­вий ян­гиланиш” мобиль иловасини тай­ёр­лаш орқали “Маънавий янгиланиш” дастурини амалга ошириш доирасида рақамли технологияларни жорий этиш орқали Туркистон вилоятининг му­қад­дас қадамжоларини кўришга ва он­лайн усулида китоб ўқишга имконият яратилади. 

Мухтасар қилиб айтганда, Давлат раҳбарининг “Буюк Дашт­­­­­­­­­нинг етти қир­раси” мақо­­­ла­­­­­­­­­­­­­­­­­си­­­­­­­­даги топшириқлари ва ўй-фикрлари Туркистонни ри­вож­­­­лантириш концепцияси билан ҳар томонлама уй­ғунлашмоқда. Ўтмишга назар солиб, бо­римизга шукр қилиб, камчилигимизнинг ўрнини тўлдиришга йўналтирилган лойи­ҳалар Туркистонни янгилашга ўзгача турт­ки беради. Туркистонга хизмат – та­рихга ҳурмат, деб биламиз!

Жансейит ТУЙМЕБАЕВ, Туркистон вилояти ҳокими. “Егемен Қазақстан” газетасидан, 2018-12-13, 14:26 1173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.