26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон вилояти – пешқадам!

Туркистон вилояти “Дип­­­лом билан – қишлоққа” дас­турини амалга оширишда пешқадам. Ўтган йили мин­тақада 700 нафарга яқин ёш мутахассис қишлоқ жой­ларига бориб, ишга жой­лашган. Жорий йили фао­лият бошлаган 863 нафар мутахассисдан 314 нафари бошпанали бўлди. 

Кентов шаҳрида ҳам мазкур лойиҳа бўйича  ишга жойлашиб, турмуш шароитини яхшилаб олган ёшлар оз эмас. Бу ердаги “Ёшлар имконият маркази” ҳам ёшларга тўғри йўналиш кўрсатиб келмоқда. Чунончи, Ба­­­­­йилдир қишлоғидаги клуб мудираси Гулнур Дуйсенбиева қишлоқ болаларига саҳна ма­данияти ва сир-асрорларини ўргатмоқда.

Ёш мутахассис – Ўтрор ту­­­­­­манида туғилган. Тур­кистон­даги Хожа Ахмад Яссавий но­мидаги Халқаро қозоқ-турк университетини актёрлик санъа­­­­­­­ти ихтисоси бўйича та­мом­лаган. Турмуш ўртоғи “Дип­лом билан – қишлоққа” дастури асосида шу ерга келиб, ишга жойлашибди. Икки фарзанднинг онаси ўз ишидан мамнун. 

2019 йил – Ёшлар йили деб эълон қилинганлиги боис, минтақамизда ёшларни иш билан таъминлаб, уларнинг сифатли таълим олишларига йўналтирилган мажмуавий иш режаси тасдиқланди.

Мухтасар қилиб айтганда, Туркистон вилоятида беш юз минг нафардан зиёд йигит-қиз бор. Бу вилоят аҳолисининг 26 фоизини ташкил этади. Яна шуни таъкидлаш жоизки, “Сер­пин-2050” лойиҳаси доира­сида 1589 нафар йигит-қиз шимолий вилоятларда таълим олмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-13, 14:32 195
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.