26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда яна бир завод ишга тушди

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев телекўприк орқали Туркистон шаҳридаги туя сутини қайта ишлайдиган “GOLDEN CAMEL GROUP LTD” заводини тантанали равишда ишга туширди. 

Корхонанинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ва завод директори Янг Жи қатнашдилар. 

– Бизнинг корхона туя ва бия сутини кукун­­­­­­га айлантириб чиқарадиган ягона лойиҳа. Маҳ­сулотнинг 90 фоизи хо­рижга экспорт қилинади. У Туркистон, Қизилўрда, Жамбил ви­лоятларида мол бошини кў­пайтириб, туячиликнинг ривож­ланишига ижобий таъсир кўр­сатади. Бизнинг лойиҳа Қозо­ғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мевасидир. Қадрли Элбоши, сармоядорларга кўрсатган қўлловингиз учун Сизга миннатдорчилик билдириб, қўш заводимизнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотларини жўна­тишга рухсат беринг, – деди Янг Жи.

Мазкур лойиҳа Хитой Халқ Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳам­корлик меморандуми негизида амалга ошди. У 2015-2019 йилларга мўлжалланган Ин­дустриявий-инновациявий ри­вожланиш дастури доирасида ишга тушириш режаланган 51та лойиҳадан бири. 10 гектар ҳудудни эгаллаган корхона йилига 2500 тонна туя сутини қайта ишлаш имкониятига эга. Лойиҳанинг умумий қиймати 7,45 млрд. тенгени ташкил қилади. Заводда 85 киши иш билан таъмин­­ланган.

Таъкидлаш жоизки, бу ерда туя сутидан қанд касаллигига чалинганлар учун хапдори, пардоз воситалари, турли тамли йогуртлар, қуруқ хапдорилар ишлаб чиқарилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-13, 14:37 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.