26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Нурсултан Назарбаев: “Янги иқтисодиёт барпо этишимиз керак”

ЭКСПО Конгресс марказида ўтган “Индустрлаштиришнинг иккинчи беш йиллиги: Қозоғистонда ишлаб чиқарилган” номли умуммиллий телекўприк давомида Элбоши Нурсултан Назарбаев янги иқтисодиётни барпо этишимиз кераклигини айтди, деб хабар беради ҚозАхборот. 

Давлат раҳбари индустрлаштириш ва рақамлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар қўйилган кўргазмани томоша қилди. Индустрлаштириш кунига бағишланган телекўприк давомида Давлат раҳбарига индустриявий-инновациявий ривожланиш дастури доирасида амалга оширилган 28та янги лойиҳа таништирилди.

– Бугун биз яна индустрлаштиришнинг жорий йилги натижаларини чиқардик. Барчангизни янги корхоналарнинг ишга туширилиши, янги мутахассисликларнинг пайдо бўлиши ва мамлакат фуқароларининг янги муваффақиятлари билан табриклайман, – деди Президент.

Нурсултан Назарбаев индустрлаштириш дастури мамлакатимизнинг барқарор ва мукаммал иқтисодиётини барпо этиш жараёнида асосий роль ўйнашини айтиб, уни амалга ошириш борасидаги аниқ натижаларга тўхталди.

– Биз индустрлаштириш даврида 1250та янги корхона барпо қилдик, шундан 100тасини жорий йилда ишга туширдик. 300 мингдан зиёд янги иш ўрини очилди. Бугунги кунда дунёнинг 110та мамлакати Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланмоқда. Сўнгги йиллари биз шу кунгача юртимизда ишлаб чиқарилмаган буюмларнинг 500дан зиёд турини чиқариб, 50га яқин янги товарни экспорт қилмоқдамиз, – деди Давлат раҳбари. 

Қозоғистон Президенти чет элдан тортилган сармоянинг чорак қисми қайта ишлаш тармоғига тегишли эканини айтди.

Шунингдек, Нурсултан Назарбаев металлургия, машинасозлик, инфратузилмани ривожлантириш ва транспорт-логистика соҳаларида амалга оширилган лойиҳалар ҳақида гапирди ва меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда хусусий шўъбани ривожлантириш муҳимлигига тўхталди.

– Бизда коннинг барча тури мавжуд. Шу бойликдан фойдаланиб, ўсяпмиз. Бироқ, биз бошқа иқтисодиётни барпо этмасак, ортда қолиб кетишимиз маълум бўлди. Нефть, газ, темир, кўмирнинг баҳоси баъзида кўтарилиб, баъзида тушиб, иқтисодиётга қийин бўлаётганини кўряпмиз. Шу сабабли 2-беш йилликнинг индустриявий дастурини тайёрламоқдамиз. У ҳам керак. Келажакда эса, таассуфки, ер ости бойликлари ҳам тугайди. Шу сабабли, биз янги иқтисодиётни барпо этишимиз керак, – деди Элбоши. 

Шу қаторда Президент Бугунги умуммиллий телекўприк давомида ишга туширилган 28та иншоот янги иқтисодиётнинг пойдевори эканини таъкидлади. 

– Буларнинг ҳаммасини телеканал, ахборот воситалари орқали халққа етказишимиз керак. Бу мутахассисларимизнинг, халқнинг, элнинг залворли меҳнати, – деди Нурсултан Назарбаев. 

Тадбир сўнгида Нурсултан Назарбаев “Парыз” ва ”Алтын сапа” мукофотлари соҳибларини тақдирлади ва бизнесга қулай шароит яратиб бергани учун минтақа раҳбарларига ҳам махсус мукофотлар топширди.

Akorda kz, 2018-12-13, 14:40 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.