26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги техника калити топширилди

Туркистондаги Есимхон номли марказий майдонда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Мустақиллик байрами муносабати билан вилоят ФВ ҳамда ўт ўчириш ва авария-қутқариш хизмати ходимларига 20 дона замонавий янги техника калитларини тантанали равишда топширди.

7та КамАЗ, 8та УАЗ, 1та юкловчи  трактор, 1та бензовоз, 1та штаб газели ва шу каби янги, зарур техника Туркистон, Кентов, Чордара ҳамда вилоятнинг бошқа ҳудудлари вакилларига тақдим этилди.

– Мустақиллик байрами арафасида вилоят бюджетидан ажратилган 380 млн. тенгега 20та янги техника харид қилиниб, халқ ва давлат мулкини муҳофаза қилиш ишига сафарбар этилади. ФВ ходимлари ўз вазифаларини виждонан адо этмоқдалар. Уларга омад, зафарлар тилайман, – деди Ж. Туймебаев.

Давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун ФВ фахрийси У. Ережепов вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирди. Туркистон вилоят ФВ департаменти раҳбари, Фуқаро мудофааси полковниги Н. Жунисов ўз жамоаси келажакда  ҳам зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишига ишонч билдирди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-12-15, 13:53 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.