26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Санъаткорларга вилоят ҳокимининг стипендияси топширилди

Шимкентда Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан “Маданий хизмат – фахрли вазифа” маданий тадбири ўтди. Унда маданият ва маънавият соҳасига хизмати синг­ган бир гуруҳ санъат ва адабиёт ар­бобларига вилоят ҳокимининг махсус стипендияси топширилди.

Вилоят ҳокими Жансейит Қансейитулининг қўлидан совға олганлар қаторида ёзувчи Адихан Шилтерханов, шоир-бастакор, драматург Исраил Сапарбай, хонандалар Ақжўл Мейирбеков, Нурлан Ўнербаев, Алтинай Жўрабаева каби ижодкорлар бор.

– Жанубий Қозоғистон вилоятида касбий театрлар сони 8тага етиб, уларда йил сайин 40дан зиёд янги спектакль саҳналаштирилмоқда. Шунинг ўзи жанубликларнинг ҳақиқий санъатга қизиқишини билдиради. Йил сайин вилоят марказида “Театр кўклами” фестивали ўтказилади. Барчангизга маданият ва санъатга хизмат йўлида соғлик, илҳом, янги ижодий мувафаққиятлар тилайман, – деди вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев.

Маданият ва санъат ходимлари номидан Қозо­ғистонда хизмат кўрсатган артист Ж. Шанин номидаги вилоят қозоқ академик драма театри ходими Сапар Ўтемисов вилоят ҳокимига миннат­дорчилик билдирди.

Тадбир давомида минтақамизнинг 8 санъаткорига Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигининг “Маданият соҳасининг аълочиси” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Шунингдек, “Туркистон 2017 йил – Туркий оламнинг маданий пойтахти” йилининг тантанали очилиши ва туркий оламнинг “Наврўзнома” тадбирини уюштиришда иштирок этган ижодий уюшмаларга вилоят ҳокими номидан “Алғыс хат”лар берилди.

Тадбир давомида М. Айтжановнинг ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасига бағишланган “ЭКСПО” мусиқаси тақдимоти бўлди. Вилоят маданият ва санъат муассасалари ходимларидан таркиб топган хор ижросидаги қўшиқ ҳадемай ЭКСПО-2017 кўргазмасида ижро этилади. Кеча сўнгги ажойиб концерт дастурига уланиб кетди.

 

М. АБДУРАИМОВА, 2017-06-01, 12:16
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.