26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон: Мустақиллик куни муносабати билан вилоят марказида истироҳат боғи очилди

Элимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Туркистон вилояти маркази Туркистон шаҳрида янги истироҳат боғи фойдаланишга топширилди.

Шаҳарнинг Кентов йўналиши томонидан кираверишдаги 14 гектар ерни эгаллаган «Парасат» истироҳат боғининг қурилиши 2018 йилнинг августида бошланиб, декабрь ойида фойдаланишга топширилди. Ҳордиқ масканининг қурилиш-монтаж ишларига 260 млн. 742.92 тенге ажратилган. Уни «Түркістан жарық тазалық» МЧБ олиб борди. 
Масканнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев шаҳар аҳолисини янги ҳордиқ масканининг очилиш маросими билан табриклади. 
– Туркистон – вилоят маркази сифатида кундан кунга чирой очиб, ободонлашиб бормоқда. Келгусида шаҳарнинг қиёфаси янгиланади. Туркистон – маънавий, маданий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланган шаҳарга айланади. Мана, бугун, Мустақиллик байрами арафасида очилган истироҳат боғи вилоят маркази аҳолисининг севимли дам олиш масканига айланади, деб ўйлайман, – деди Жансейит Қансейитули.
Туркистонликлар ва меҳмонлар боғнинг чиройидан баҳраманд бўлишмоқда. Тунги чироқлару аркалар, смарт-курсилар, фаввора ва тренажер ускуналари, велойўллар ва концерт майдони дам олувчиларга тўлақонли ҳордиқ чиқариш имконини беради. Истироҳат боғини сув билан таъминлаш тизими тўлиқ автоматлаштирилган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2018-12-15, 14:31 1219
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.