26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келажаги буюк давлатнинг буюк куни

Қадрли ҳамюртлар!

Ҳурматли туркистонликлар!

Сизларни давлатимизнинг бош байрами – Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик куни билан чин қалбдан табриклаймиз!

27 йил муқаддам халқимизнинг озодлик ҳақидаги азалий орзуси ушалди – Қозоғистон ўзининг мустақиллигини эълон қилди.

Қозоғистоннинг яхлит, меҳнатсевар ва тинчликпарвар халқи ўтган давр мобайнида улуғвор мақсадларга эришди. Бугунги кунга келиб, жаҳоннинг 150дан зиёд давлати билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. 

Тўнғич Президентимиз – Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг доно сиёсати туфайли биз очиқ ва демократик тамойилларга содиқ жамиятни барпо этдик. Ушбу жамиятнинг бош қадриятлари эса тинчлик ва дўстлик, миллатлараро ҳамда конфессиялараро тотувлик, эркинлик ва тенгликдир. 

Бу йил биз Мустақиллик байрамини илк бор янги вилоят марказида – Туркистон шаҳрида қарши олмоқдамиз. Туркистон вилоятини ташкил этиш ҳамда марказни қадимий шаҳарга кўчиришга қарор қилиб, Элбоши тарихий адолатни қайта тиклади. Асрлар давомида Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлиб келган Туркистон, янги асрда туркий оламнинг маънавий-маданий пойтахти сифатида ўзгара ва ривожлана бошлади ва бу Мустақилликни мустаҳкамлаш ҳамда Мангу Элни шакллантириш йўлидаги шахдам одимлардир.

Давлат раҳбари ўзининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласида “Қадимги солномалар бугунги қозоқларнинг аждодлари Евроосиё материгидаги сиёсий ҳамда иқтисодий тарихнинг силсиласини кўп марта тубдан ўзгартирганидан дарак беради”, деб таъкидлайди.

Тарих мисолларга бой. Биз ўтмишни ҳурмат қиладиган ва келажакка ишонч билан қарайдиган халқмиз. Тарихга назар солсак, у шиддатли миллий-озодлик курашларига бой бўлганини кўрамиз. Мустақиллик байрами эса бутун умрларини озодлик йўлига бағишлаган аждодларимиз руҳига таъзим демакдир.

Биз мамлакат мустақиллиги – нафақат олий мақом, шунингдек, юксак жавобгарлик эканлигини яхши англаймиз. Қачонки, ҳар биримиз давлат келажаги учун масъулият ҳиссини туяр эканмиз, шундагина тотувлик ва фаровонлик барқарор бўлади.

Барчангизни бош миллий байрамимиз билан муборакбод этиб, Сизларга соғлик ва ҳар бир оилага тўкинлик тилаймиз.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин! 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, вилоят ҳокими; Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби., 2018-12-15, 14:49 172
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.