26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ошиқларга гулдаста тутинг...

Шимкентдаги ўсмирлар уйида янги оила дунёга келди. Газетамиз жонкуяри, саховатли тадбиркор Феруза Басуованинг ёшлар учун тайёрлаган тўй тортини олиб, келин-куёв истиқболига ошиқдим.

Нафис оқ либосдаги гўзал келинчакка совғани тортиқ қилиб, ёшларни суҳбатга чорладим. Уларнинг қандай танишгани, қаерда тарбия олганлиги, табиийки, кўпчиликни бефарқ қолдирмасди. 

Танишинг: Келин – Анастасия Сопельняк Ленгердаги 2-сонли болалар уйида камол топганди. У ерда давлат тилини она тилидек мукаммал ўзлаштирган. Мактабни тамомлаб, Политехника коллежи радиоэлектроника бўлимининг 3-босқичида таълим оляпти. Келгусида дизайнерлик йўналишида ҳам таълим олишни режалаштириб қўйган.

Куёв – Ербўлат Камал. Тўлебий тумани 1 Мамир қишлоғида дунёга келган. Онасидан эрта айрилиб, тумандаги болалар уйида тарбияланган. Ўсмирлар уйига 2014 йилда келиб, шаҳардаги политехника коллежига ҳужжат топширган. Унда электр-энергетика бўлимини тугатди, ҳозир эса “Аспан” МЧБда фаолият юритмоқда.

– Настя билан 2017 йили танишдик, шундан буён 10 ой мобайнида дўстлашиб, бир-биримизни синадик, қийинчилик пайтларида бир-биримизга ёрдам қўлини чўздик. Синовлардан ўтгач, оила қуришга аҳдлашдик, – дейди Ербўлат.

– Болалигим қозоқ тили билан ҳамнафас ўтди, она тилимдай бўлиб қолди. 4 ёшимдан бу тилда равон сўзлашаман. Ербўлатдаги йигитларга хос масъулият ҳисси, меҳнаткашлиги, талабчанлиги мени ўзига ром айлади. Оила қуришга аҳдлашганимиздан сўнг Ислом динини қабул қилдим. Жетисойда турмуш ўртоғимнинг қариндошлари ҳузурида "бет очар" маросимини ўтказдик, уларнинг фотиҳасини олиб қайтдик. Бугун эса никоҳ сайридан сўнг тўйимиз бўлади. Тўйга сизларни ҳам таклиф этамиз, азиз меҳмонимиз бўлинглар, – қўшилди суҳбатга Настя.

– Настя, келажак турмушингизни қандай тасаввур қиляпсиз?

– Энг аввало, оила қуришимдан мақсад – суюкли ёр ва меҳрибон она бўлиш. Мамлакатимиз келажагига хизмат қиладиган муносиб фарзандларни тарбиялаб, вояга етказсак, дейман. Кейин изланиш, касбимнинг устаси бўлиш.

Ёшларни сайрга олиб чиқадиган “Лимузин” келиб, уларни кутаётганлигини маълум қилишгач, уларга муҳаббат, садоқат ва бахт тилаб, кузатиб қолдик. Қўшимча маълумотни эса муассасанинг ижтимоий муаллимаси Н. Алимқуловадан олдим.

– Мазкур муассаса 2004 йилдан буён фаолият юритмоқда. Вилоятдаги болалар уйи тарбияланувчилари вояга етганларидан сўнг ушбу даргоҳда истиқомат қилишади. Айни пайтда бизда 103 нафар ўсмир яшайди. Улардан 21 нафарининг ота-онаси йўқ, қолганларининг аксарияти судланган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганларнинг фарзандлари. Шу кунга қадар 30 жуфтнинг тўйини ўтказдик. 200 болага эса давлат дастурига кўра ижара бошпаналари ажратилди. Мустақиллик байрами арафасида яна бир қанча оилага уй берилиб қолар, деган умиддамиз. Бу ерда яшаётган ҳар бир йигит-қизнинг тўйини нишонлашга ёрдам берамиз, ҳомийларни жалб этамиз. Бу тадбир ҳам ҳукуматимиз эътиборидан четда қолмайди, – дейди Нургул.

Гўзал жуфтликнинг болаликда кўрган синовлари фарзандлари тақдирида такрорланмаслигини, юракларининг тубида авайлаб келаётган меҳр-мурувват боқий қолишини Яратгандан сўраб, уларга бахту иқбол тиладик.

М. САЪДУЛЛАЕВА. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2018-12-19, 10:00 251
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.