26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўҳна тарих шодасида битта маржон, Туркистон!

Жорий йилда Нур­султан Назар­баев­нинг Фармонига му­вофиқ, Туркистон вилояти барпо этил­ди. Гўзал Шим­кент шаҳри учинчи йирик мегаполисга айланиб, ун­га республика ма­қоми бе­рилди. 

Туркий оламнинг асл жавоҳири Тур­кистон шаҳри эса минтақа марказига айланди. Қозоғистон Президенти қадим ва навқирон шаҳарга ташрифи чоғида Тур­­­­­­­­­­кистон вилояти қандай мақсадда қу­­рилганини айтиб, уни туркий оламнинг маданий-маънавий маркази сифатида ҳар томонлама тараққий эттиришнинг ўта муҳимлигини таъкидлади.

Туркистон таълими – буюк таълимот. Туркистон деганда бар­ча туркий олам, туркий илди­зимиз кўз олдимизга келади. Хо­тирамизни янгилайди. Туйғу­ларимиз жўшиб, ғуруримиз орта­ди. Мана, шу сабабли Тур­кистон вилоятининг бунёд эти­лиши, Тур­кистон шаҳрининг улкан вилоят марказига айланиши – барча тур­кийлар руҳини кўтарадиган ажо­йиб қувонч.

Тарихдан маълумки, туркий халқ­­­­­­­­­­­­­лар юзлаган йиллар мобай­ни­­да мустам­ла­качилик, бос­қин­чи­лик азо­­бини кўрди. Риёкор сиёсат ту­файли туркийлар та­ри­хи ва мада­­­нияти, туркий тил ва ёзувининг мисли кў­рил­ма­ган талафотга учради. Мус­там­лакачилар туркий элларнинг эл­ликка яқинини босиб олиб, аёв­сиз эзиб-янчиди. Уларнинг ярмидан кўпи қирилиб кетди. Ажойиб тилларидан, бетакрор анъаналаридан, сир­ларидан айрилди.

Барча туркий халқлар каби, қозоқ миллати ҳам қонли қирғинлар­ни бошидан ўтказди. Жабр-зулмга учраб, сиёсий қатағон қур­бони бўл­ди. XX аср бошидан ўрта­ла­ригача биридан сўнг бири так­рорланган фожиалар, атайлаб уюш­тирилган очар­чилик туфайли қозоқ халқининг беш миллиони қирилиб кетди. 

Мустақилликдан кейинги Эл­бо­шининг оқилона сиёсати ту­фай­­­­­­ли қозоқ халқи, барча қозо­ғис­тонликлар, Қозоқ эли ер юзига та­нилди. Эл пойтахти – Евроосиё мар­казидаги ажойиб шаҳар – Астана бу­тун дунё­га фаровонлик, тотувлик ва бар­қарорлик маркази сифатида маш­ҳур бўлди. Туркий оламининг бе­баҳо жавоҳири – Туркистондаги Ҳаз­рат Султон мақ­ба­расида қозоқ хал­қининг 21 хони, 8 султони, 19 би­йи, 52 ботир лашкарбошиси дафн этил­ган. Ягона иқтисодий, ҳам­кор­лик форумлари, ўтган йилги “ЭКС­ПО-2017”, яна бошқа йи­рик тад­­­­бирлар йигирма йил­да Астанани инсоният тараққиётига таъсир кўр­сатадиган ва тарихий қарорлар қабул қи­линадиган дунёвий мар­казга, жаҳон интеграциясининг, хавф­­сизлик ва тотувликнинг марка­зига айлантирди.

Қардош туркий қондош­лари­миз, айниқса шоир-ёзувчиларимиз ва олимларимиз айтганларидай, Астана – туркий оламнинг юраги. Туркистон эса – туркий оламнинг таянчи. Шу сабабли, Туркистон шаҳ­рининг, Туркистон вилоятининг келажаги порлоқ. Яқин келажакда Туркистон ҳам Астана каби ҳар то­монлама ривожланган, бетакрор қиёфага эга, ўзгача фаровон мар­­казга айланиши аниқ. Шу са­баб­ли, минтақанинг барча олим­ла­ри, маданият, адабиёт, санъат со­ҳалари, тадбиркорлар, ҳунар­манд­­­­­­­лар, давлат ва ху­су­­­­сий корхо­на­лар ҳамда иж­тимоий-сиёсий, шу­нингдек, ди­ний бирлашмалар ва­киллари ҳамда ёшларни Туркис­тон­­ни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшишга чақирамиз.

Туркистонни ривожлантиришга бағиш­ланган фаоллар мажлисида Давлат раҳбари Туркистон шаҳ­рини туркий олам­нинг маданий-маънавий маркази сифа­тида ри­вожлантиришга доир Бош ре­жа концепциясини тасдиқлаб, “Туркистон” махсус иқти­содий мин­тақасини қуришга оид тарихий фар­монларни имзолади.

– Астана сочган эзгулик нури ва Тур­кистондан таралган қозо­ғистонча қад­ри­ятлар зиёси бу­тун сайёрани ёритиб, ин­қилоб шуъласи сифатида янгиланмоқда, – деди Қозоғистон Президенти пойтахтнинг йигирма йиллигида. Астана нурини мис­ли кўрилмаган Туркистон маънавий қадри­ятлари билан уйғунлаштириб, тарақ­қиётга эришиш мумкинлигига ишончимиз комил.

Туркистон Мустақилликка эриш­ган­дан буён шаҳарда Тур­кия­нинг давлат раҳбарлари Турғут Ўзал, Сулеймен Деми­рел, Абдулла Гул, Режеп Тойип Эрдўғон ва яна бошқалар бўлди. Абдулла Гул Нур­султан Назарбаевга туркий оламнинг фах­рийси унвонини топширса, Р. Эрдўғон унга туркий оламнинг фахрий оқсоқоли ва мас­лаҳатчиси, деб таъриф берди.

Қозоғистон Президенти Нур­султан На­зарбаев ва Туркия Президенти Сулеймен Демирел қозиғини қоққан Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети талабаларга жаҳон анда­залари бўйича таълим бераётган олий ўқув юртига айланди. 

Собиқ Иттифоқ таркибида кўп қийин­чиликлар кўрган туркий тилли давлатлар мустақилликка эришгач, ўзаро алоқалар узила бошлади. Туркия, Қозоғистон, Озар­­байжон, Ўзбекистон, Қирғи­­­­­­­­­­зис­­­­­­­тон, Турк­­­ма­нистон, Тата­рис­тон яна бош­­­­­­­­­­­­­­­­қа қар­дош эллар ўр­та­сидаги ўзаро муно­сабатлар Нурсултан Назарбаевнинг та­шаб­буси би­лан жонланди. 2018 йил Қо­зоғистонда Ўзбекистон йили, 2019 йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили, деб эълон қилинди. Ик­ки давлатда ҳам байрам тадбирлари уюш­тирилмоқда. Бундай жара­ёнлар бардавом бўлса, нур устига нур.

Қозоғистоннинг Тўнғич Пре­зиденти Нур­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­султан Назарбаев белгилаган вазифа­лар­­­­­­­­ни амалга оширишда туркий оламга та­­­­­­­­­­­нил­­­­­ган жамоат арбоби, Туркистон ви­лоятининг тўнғич ҳокими Жан­сейит Туй­мебаев ташаббуси би­лан Туркистон шаҳ­рида бошлан­ган бунёдкорлик ишларига муваф­фақият тилаймиз.

Нурсултан Назарбаев таъкид­лаган­ларидай, Астана Буюк Дашт­нинг XXI асрдаги қиёфаси бўлса, Туркистон кўҳна тарих шодасидаги маржон, тарихий оби­даларга бой маскан, серсув булоқ бўла­версин. Сайёҳликдан тушаётган ва туша­­диган маблағ юрт ободлиги ва халқ фаро­вонлиги йўлида сарф­ланишини тилаб қоламиз.

Мархабат БАЙҒУТ, 

ёзувчи, халқаро “Алаш” мукофоти лауреати.

Қозоғистон, Туркистон вилояти.

Меҳмонқул ИСЛОМҚУЛОВ,

ёзувчи, халқаро “Алаш” ва “Арғимақ” мукофотлари лауреати.

Ўзбекистон, Тошкент шаҳри.

Султан РАЕВ,

ёзувчи-драматург, халқаро “Отатурк” жамғармасининг олтин медали совриндори.

Қирғизистон, Бишкек шаҳри.

Яхия АКЕНГИН,

туркий олам ёзувчилари ва санъаткорлари жамғармаси президенти.

Туркия.

АНАР,

ёзувчи, жамоат арбоби, “Гейдар Алиев” мукофоти лауреати.

Озарбайжон, Боку шаҳри.

2018-12-19, 10:19 853
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.