26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ТУРКИСТОН – ЖАНУБ ГАВҲАРИГА АЙЛАНАДИ

Элбошининг Туркистон шаҳрини ривожлантириш ҳақидаги топшириқларининг ижроси муҳокама қилинди

Туркистон шаҳрига ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи келди. Вилоят марказини ривожлантириш режаси билан махсус танишиш учун келган делегация минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев билан бирга қатор иншоотларни оралаб кўрди.

Меҳмонлар дастлаб, “Ҳазрат - Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхонасида бўлишди. Унда Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қошида бунёд этиладиган тарихий-меъморий лойиҳалар макети билан танишди. Ушбу ҳудудда 98 гектар ерга умумий қиймати 145 млн. 005 минг тенгелик Маънавий-маданий марказ қурилади. Шунингдек, делегация аъзолари “Ўтрор” кичик туманида бўлиб, маъмурий-тадбиркорлик маркази”да қад ростлайдиган иншоотларни оралаб кўрдилар.

Лойиҳалар билан танишган Ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин Туркистон вилояти ҳокимлигида Туркистон шаҳрини ривожлантириш мақсадида ўтказилган мажлисда иштирок этди.

Асқар Мамин шаҳарда бу борада анча-мунча ишлар бажарилганига тўхталди.

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Элбошимизнинг Туркистон шаҳрини янги вилоят маркази сифатида ривожлантириш борасидаги топшириқларини амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги олиб бораёган ишларга тўхталди.

Мажлисда Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиули бошлаган қатор тегишли вазирлик ва миллий компанияларнинг вакиллари Элбоши топшириғига мувофиқ Туркистон шаҳрини тараққий эттиришга доир топшириқларнинг қандай бажарилаётгани билан таништирдилар.

Йиғин сўнгида Асқар Узақбайули билан келган меҳмонларга миннатдорчилик билдирган вилоят ҳокими Жансейит Қансейитули кўпчиликни биргаликда ишлашга чақирди.

Асқар Мамин Туркистон заминида Элбошининг тарихий ташаббусини амалга ошириш ишлари юқори савияда бажарилишига ишонч билдирди.

, 2018-12-21, 19:29 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.