26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сиёсий қатағон қурбонлари эсга олинди

Шимкент шаҳридаги “Қасирет” мемориали қо­шида сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш маросими ўт­ди. Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, Шимкент шаҳри ҳокими Ғабидулла Абдирахимов, шунингдек, зиёлилар ва қатағон қур­бонларининг қариндош-уруғлари иштирок этдилар.

Минтақа раҳбари вило­ятимиз аҳли билан бирга бир дақиқалик сукутдан сўнг мемориалга гул­чамбарлар қўйди. Сўнг ўз нутқида бизда қатағон қур­бонлари хотирадан ўчмас­лигини айтди. Бу эса ўша машъум йилларнинг бегуноҳ жабрдийдаларига эҳтиромни англатади. 

Сталин қатағони йилларида 2500 жанубийқозоғистонлик "халқ душмани", деб эълон қилинган ва отиб ташланганди. Ўтмишга назар ташларканмиз, кўплаб юртдошларимизнинг фожиали тақдирини кўрамиз. Уларнинг ҳаётида қайинчилик ва қаттолликлар кўп бўлди. Аммо уларнинг барчаси кел­гуси авлодга ирода ва жасорат, Ватанга ва ўз халқига муҳаббат намунасини кўрсата олдилар, – деди Ж. Туймебаев.

Кенбаевлар авлодидан бўл­ган Қайрат Бураханов жабр­ланган қавм-қариндошлари ҳақида гапирди.

– Ўша йиллари Кенбаевлар авлодидан 10 бегуноҳ одам ноҳақ жазоланганди. 1928 йилда улардан иккиси Шимкент қамоқхонасида қийноқ ва очликдан ҳалок бўлди, қолган 8 нафарини отиб ташлашди, – деди у.

Шунингдек, тадбир даво­мида ўша даврлар ҳақидаги театр­лаштирилган саҳна асари намойиш этилди. 

Эслатамиз, 1935-1938 йил­лар орасида кўплаб фу­қа­ро­лар оммавий қатағон қилинди, 4 миллионга яқин одам сиёсий қатағон ва очарчилик қурбони бўлди. Қозоғистон жанубига 507 минг қорачой ва чечен, 180 минг қрим татари, 110 минг поляк сургун қилинди.

 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-06-01, 12:18
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.