26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қаламкашлар билан юзма-юз

Шимкент шаҳридаги Юсуф Сар­ёмий номли мактаб-лицейнинг бир гуруҳ юқори синф ўқувчилари Мустақиллик байрами арафасида “Жанубий Қозоғистон”, “Оңтүстік Қазақстан”, “Южный Казахстан” вилоят ижтимоий-сиёсий газеталари журналистларининг ижодий фаолияти билан танишиш мақсадида Матбуот уйига ўзига хос сайр уюштирдилар. Бош муҳаррир муовинлари – Кенес Исмаилов, Гулжамал Мусаева, Муроджон Абубакиров меҳмонларни илиқ қарши олиб, газеталар тарихи, таҳририятларнинг вазифаси ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида гапириб бердилар. 

“Жанубий Қозоғистон” таҳририятида бўлган жонли мулоқот чоғида бош муҳаррир муовини Ислом Абдунабиев, масъул котиб Аваз­хон Бўронбоев, журналистлар Ҳайитмат Муҳиддинов ҳамда Мухтабар Усмонова ўқувчиларга мақолаларнинг тайёрланиш жараёни, газетанинг қандай дунёга келиши, нашрнинг муштарийлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Шундан сўнг ўқувчилар бугунги учрашувдан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Покиза Иброҳимова(11-синф ўқувчиси):

– Қозоқ тили ва адабиёти ўзбек тили ва адабиёти фанларига жуда қизиқаман. Икки тилни мукаммал ўрганиб, келажакда олий ўқув юртининг журналистика факультетида ўқиш, икки тилда бирдек қалам тебратиш ниятим бор. 

Хуршида Умарова(10-”Г”):

– Инглиз тилини мукаммал ўрганиб, келгусида театр ва рассомлик санъати институтида ўқиш ҳамда мустақил дизайнер касбини эгаллаш орзусидаман.

Дилноза Давлатёрова(11-“Д”): 

– Бугунги учрашув менда катта таассурот қолдирди. Қозоқ тили ва адабиёти фани бўйича шаҳар олимпиадаларида қатнашиб, совринли ўринларга эга бўлгандим. Ҳозирги кунда физика-математика йўналиши бўйича тест саволларига тайёргарлик кўряпман. Келгусида дастурчи ёки физика-математика фани ўқитувчиси бўлмоқчиман.

Зиёда Эрматова(10-“Б”):

– Болалигимдан эртаклар оғушида яшадим. Мактабга боргач, кутубхонанинг доимий ўқувчисига айландим. Ўзбек тили ва адабиётига жуда қизиқаман. Бир неча бор шу фан бўйича шаҳар олимпиадаларида юқори ўринларни эгалладим. Келгусида тиш шифокори бўлмоқчиман, бироқ бадиий китоб ҳаётим давомида доимий ҳамроҳим бўлади, деган умиддаман.

Учрашув сўнгида ўқувчилар таҳририят ходимлари билан эсдалик учун суратга тушишди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-12-24, 10:56 775
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.