26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фаол ёшлар билан учрашди

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев «Дарын» Давлат ёшлар мукофоти ва «Worldskills Kazakhstan-2018» миллий чемпионати ғолиблари билан учрашди. Учрашув давомида минтақа раҳбари фаол ёшларга қимматбаҳо совғалар ва ташаккурномалар топширди. 

– Бугун Туркистон вилояти учун қувончли кун. Ҳамюртларимиз «Worldskills Kazakhstan-2018» чемпионатида ғолиб бўлибгина қолмай, «Дарын» Давлат ёшлар мукофоти билан ҳам тақдирландилар. Сизларни чин дилдан муборакбод этаман ва вилоятимизнинг бутун аҳолиси номидан миннатдорчилик билдираман. Ишончим комил, 2019 йилнинг октябрида Россия Федерациясида ўтадиган «Worldskills Kazakhstan-2019» миллий чемпионатида ҳам сизлар юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оласизлар. 

Ўз навбатида учрашув иштирокчилари минтақа раҳбарига илиқ қабул ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар. 

Шуни таъкидлаш жоизки, «Дарын» Давлат ёшлар мукофоти 1992 йили жорий этилган бўлиб, қозоғистонликларга самарали илмий, ижодий ва жамоат фаолияти ва спортда эришган ютуқлари учун жами 10та номинация: адабиёт, фан, меъморчилик, тасвирий санъат, журналистика, мумтоз мусиқа, жамоат фаолияти, спорт, театр, кино, эстрада, халқ оғзаки ижоди соҳалари бўйича берилади. 

Турли йилларда бу юксак мукофотга 200дан зиёд ёш қозоғистонлик эга бўлди, улар орасида вилоятимиздан чиққан таниқли шахслар – Н. Ўнербаев, С. Майғазиев, А. Жўрабаева, «Жігіттер» квартети ва бошқалар бор. Жорий йилги танловда 300дан зиёд йигит-қиз иштирок этди. Ғолиблар қаторида «Мовий байроғимизнинг ҳилпираши» ёш оқинлар айтишуви ғолиби Биржан Байтуов, бокс бўйича жаҳон чемпиони Қайрат Ералиев, «Айғақ» телерадиокомпанияси бош муҳаррири Салтанат Тўйбўлова ва бошқалар бор. Уларга пул мукофотлари ва кўкрак нишонлари тақдим этилди. 

2014 йили Қозоғистон WorldSkills Ассоциациясининг 70-аъзоси бўлиб қабул қилинган. 2015 йили илк бор Қозоғистонда WorldSkills Kazakhstan чемпионати ўтди. Мақсад – ишчи касби мақомини улуғлаб, нуфузини ошириш. 

Жорий йилда бу чемпионатда ёш ҳамюртларимиздан 7 нафари «WorldSkills Kazakhstan – 2018» чемпионати ғолиби бўлди. Икки нафар олтин медаль соҳиби 2019 йили Россиянинг Қозон шаҳрида ўтадиган «WorldSkills Kazan-2019» Халқаро чемпионатига йўлланма олди. 

, 2018-12-24, 11:21 251
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.