26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ерга тааллуқли масалалар ҳал бўлди

Яқинда Туркистон шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қабулида бўлишди. 

Аниқроқ қилиб айтсак, вилоят маркази – Туркистон шаҳрида янги лойиҳага биноан кўплаб иншоотларнинг қад кўтариши режаланмоқда. Шу боисдан, вазиятга доир чизмадаги 98 гектар ерни ишғол қиладиган иккинчи ҳудуд – “Маънавий-маданий марказ” минтақасига керакли ерни тайёрлаш мақсадида давлат эҳтиёжи учун 171та иншоот (13та тадбиркорлик, 158 уй-жой)ни шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 октябрдаги 1370-сонли ва 27 ноябрдаги 1604-сонли “Давлат эҳтиёжи учун ер участкаларини ёки бошқа кўчмас мулкни мажбурий равишда эгаликдан чиқаришнинг бошланиши тўғрисида” қарорларига мувофиқ ерни қайтариш ишлари юритилмоқда. Ушбу қарор матбуотда (“Түркістан”, “Туркистон” газетасининг 2018 йилги, 19 октябрь, 42-сонида), эълон қилиниб, қонунга мувофиқ уй эгаларига эслатма қоғозлари тарқатилган. Ушбу 171та иншоотга акт тўлдирилиб, суратга туширилган. Шундан 165та иншоотнинг ҳужжатлари тўлиқ йиғилиб, баҳолаш ишлари юритилмоқда. 

Бугунги кунгача 90та уйни баҳолаш тўлиқ бажарилди, 33та уй эгалари розилик бердилар. 

Қабулга келганларни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қабул қилиб: “Туркистон – туризмнинг, туркий халқларнинг марказига айлансин, деяпмиз. Бунинг учун атрофдаги эски уйларнинг ўрнида янги бинолар қад кўтариши керак. Илгаридан яшаб келаётган фуқароларга бозор нархига қараб кўчмас мулки учун маблағ, ер участкаси ёки бошпана берилади”, – деди. 

Ўз навбатида Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаев: “Барча фуқароларга қонун доирасида ернинг ҳар сўтиғига 515 минг тенгедан берилади, шунингдек, уй-жой алоҳида нархланиб, баҳосига қараб маблағ ажратилади”, – деб маълум қилди. 

Ҳозирги кунда қонунга мувофиқ, давлат эҳтиёжи учун ер участкаларини қайтариш ва нархлаш ишларига рози бўлмаган фуқаролар билан тушунтириш ишлари юритилмоқда. Шаҳар ҳокими ва тегишли бўлимлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шаҳар прокуратураси вакиллари иштирокида (2018 йил 18 декабрь куни Маданият уйида 70 фуқаро иштирокида) мажлис ўтказилиб, уларга атрофлича тушунтирилди. Шу билан бирга, рози бўлмаган кишиларнинг алоҳида илтимослари бўйича иш юритиш учун шаҳар ҳокимининг 2018 йил 14 декабрдаги 780-сонли фармойишига кўра тузилган 29 кишидан иборат комиссия иш олиб бормоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2018-12-24, 11:41 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.