26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Татар тадбиркорлар билан меморандум тузилди

Туркистон вило­­яти ҳокими Жан­сейит Туймебаев Та­­та­ристоннинг Қо­­­­зо­­­­ғистондаги Мухтор вакили Денис Валеев ҳамда Қозоғистон Рес­пуб­ликасининг Россия Федерациясидаги Савдо вакили ўринбосари Еркен Жақатаев билан учрашди.

Татар мамлакатининг нуфузли тадбиркорлар гуруҳини бошлаб кел­ган фуқароларга даставвал мин­натдорчилик билдирган минтақа раҳбари қардош мамла­­катларни боғлаб турадиган чу­қур тарихимиз ҳамда тиллар ўх­шашлиги, урф-одат­­­ларимиз ҳо­зирги ҳамкорлигимиз учун мус­­­­таҳкам замин бўлишини ет­казди. 

Туркистон янгиланиб бора­ёт­ган бир пайтда қардош татар эли билан саноат, савдо-иқти­содий, сар­моявий, шу билан бирга, уй-жой коммунал хўжалиги, ту­ризм, транспорт ҳамда хавф­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­сизлик соҳаларига IТ-техно­ло­гия тизимларини жорий этиш­­­­­­­­да ҳамкорлик ўрнатишдан мам­­­­­нун эканини, Туркистон би­­­­лан Та­та­ристон пойтахти – Қозон шаҳ­рини биродарлашган шаҳар­ларга ай­­лантириш кераклигини айтиб ўтди. 

Ўз навбатида, Татаристоннинг Қо­зоғистондаги Мухтор элчиси Д. Валеев Туркистон вилояти билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтиб, қар­дош мил­латларнинг маънавий алоқалари ҳам мустаҳкамлана боришига ишонч билдирди.

Икки томонлама учрашув на­­ти­жасида, Туркистон ви­лояти ҳо­­­­­­­­­кимлиги билан Тата­рис­­­­­­­­­­­тон­­­­­­­­­­­нинг “БАРС Груп” ҲЖ ўрта­си­да ин­­­­­­­­­новациявий ах­борот тех­­­но­ло­­­­­гиялари ҳамда ра­қам­лаштириш соҳасида ҳамкорлик меморандуми тузилди. Ушбу ҳуж­­­жатда электрон усулда давлат хиз­­­матлари кўр­­­­сатишда ин­но­ва­­­ция­вий ахборот техноло­гия­ла­рини ри­вож­­лантириш ма­сала­­­­лари қамраб олинган. 

Айтганча, 2017 йили Қозоғистон ва Татаристон ўртасидаги савдо айланмаси 700 млн. АҚШ дол­ларини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,7 баравар ўсган. Бу­гун­ги кунда икки мамлакатнинг тад­биркорлари машинасозлик, нефт-кимё, ҳарбий техника, тарнспорт-ло­гистика соҳаларида ҳам­­­­корлик қилиб келмоқда. Пой­тахт­лари – Астана ва Қозон биродарлашган шаҳарлар ҳи­собланса, Алмати ва Қозон ҳамкор шаҳарлардир.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-12-24, 11:47 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.