26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиёсий қатағон қурбонлари музейи жамғармасида 16 мингдан зиёд экспонат ва ҳужжатлар бор

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев  Шимкент  шаҳрида жойлашган вилоят сиёсий қатағон  қурбонлари музейининг иши билан танишди, музей экспонатларини,  китоб кўргазмасини оралаб кўриб,  “Таъзим” залидаги 2500 қатағон қурбонларига таъзим қилди. 

Музей ходимлари билан бўлган учрашувда ҳоким оммавий сиёсий  қатағон қурбонларига бағишлаб очилган музей ўтган асрдаги машъум воқеа жабрдийдаларини мангу ёдда қолдиришнинг аниқ исботи эканини айтди.

– Қозоғистон Республикаси Прези­денти Нурсултан Назарбаев “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида Қозо­ғис­­тоннинг инқилобий эмас, балки эво­люциявий ривожланиши миллатни тараққий эттиришини таъкидлаб ўтди. Бутун ХХ аср инқи­лобий силсилаларга бой бўлди. Бу шу минтақадаги барча миллатларга муайян таъсир қилиб, ўзлигини бутунлай  ўзгартирди, хал­қимиз учун ҳасратга тўла, зўра­вонлик  ва зулмат йиллари бўлди. Биз, тарихнинг аччиқ сабоғидан  келажакка фойдали  хулоса чиқариб олиб,  ўзимиздан бошлаб, маънавий бойлигимиз ва ижтимоий-иқтисодий режаларимизни замон талабига мувофиқ  янгилаб, ривожлантириш ишига ҳисса қўшиб, келажак авлодимизнинг ёрқин келажаги учун астойдил  меҳнат қилайлик!, – деди ҳоким.

Шу билан бирга минтақа раҳбари Кенесари хоннинг набираси, Алашўрда ҳукуматининг аъзоси, сиёсий қатағон қурбони Азимхан Кенесарининг ав­ло­ди Асилхан Ашимханов  ҳамда  Қозоғистондан чиққан  тўнғич режиссёр, жамоат ҳамда санъат арбоби, сиёсий қатағон  қурбони Жумат Шаниннинг набираси Райхан Мирзағалиева билан учрашиб, кифтларига чопон ёпди.

Бугунги кунда музей жамғармасида 16 мингдан зиёд экспонатлар, ҳужжатлар ва фотоҳужжатлар сақ­ланмоқда. Йил сайин музейга 15мингга яқин одам келиб, 300дан зиёд янги экспонатлар  қўйилди. Бундан ташқари, бу ерда 20га яқин маданий-оммавий тадбирлар ўтказилади.

Айтганча, бу йил Алаш партиясининг тузилганига – 100 йил, бегуноҳ  жабр­ланган,  қозоқдан чиққан тўнғич дипломат, давлат ҳамда жамоат арбоби Н. Тўреқулов ва элимизнинг тўнғич  касбий режиссёри, драматург, қатағон қурбони Ж. Шанин туғилганига  125 йил тўлади.

 

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2017-06-01, 12:21 773
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.