26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамоҳанг кўнгиллар илҳоми

Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетида Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан “Дўстлиги мангу халқлармиз” мавзуида байрам тадбири ўтказилди.

Бу олий ўқув юртида бундай тадбирнинг ўтиши бежиз эмас. Айнан ушбу илм даргоҳида 800 дан зиёд ўзбекистонлик талаба таълим олмоқда. 

Университет ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Ўналбай Аяшевнинг ташаббуси билан қўшни мамлакатдан келиб Қозоғистонда билим олаётган талабаларнинг янги ўқув тизимига тез мослашишлари учун “Хориж талабаларининг кўникма маркази” очилган. Ушбу марказга раҳбари устоз Шаҳло Норалиева. Ўзбекистонлик талабалар иштирокидаги концерт дастури “Қардош эл” ҳужжатли фильми намойиши билан бошланди. Қизларнинг сержилва рақслари, спортчи ёшларнинг саҳнадаги машқлари, талабалар талқинидаги таниқли хонандаларнинг қўшиқлари кечага файз бағишлади. 

ҚР ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси И. Ҳошимжонов сўзга чиқиб, қўшни давлатдан келиб, таҳсил олаётган талабаларни қучоқ очиб кутиб олган, барча шароитларни муҳайё қилган университет ректорига икки эл ўртасидаги дўстликни ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Университет ректори Ў. Аяшев эса ўз навбатида талабаларга қишки сессияни топширишда муваффақиятлар тилади.

Тасвирда: тадбирдан лавҳа.

М. САЪДУЛЛАЕВА. С. ИСАМАТОВ суратга олган., 2018-12-25, 11:10 782
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.