26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уюшмада янги раҳбар

Қозоғистон Республикаси Журналистлар уюшмаси раиси С. Матаевнинг буйруғига кўра, уюшманинг Шимкент бўлимига янги раис сайланди. Аввал Жанубий Қозоғистон вилоят бўлимини бошқарган Айгул Қапбарова эндиликда шаҳарлик журналистлар уюшмасига етакчилик қилади.

Журналистлар уюшмасининг йиғилишини “Егемен Қазақстан” газетасининг Туркистон вилояти бўйича махсус мухбири Ғалимжан Елшибай олиб борди. 

Кун тартибидаги ягона масала – Қозоғистон Республикаси Журналистлар уюшмаси Шимкент шаҳар бўлимининг раисини сайлаш эди. Фахрий журналист Байдулла Қўнисбеков бу лавозимга Айгул Қапбарова номзодини кўрсатди. Бундан аввал вилоят журналистлар уюшмасини аъло даражада бошқарганлигини инобатга олган ижодкорлар Айгул Қапбаровани бир овоздан раисликка сайладилар.

Шундан сўнг, кенгаш аъзоларини ҳам сайлаган журналистлар яқин орада Журналистлар уюшмаси Туркистон вилояти бўлимига ҳам раис сайланишини маълум қилиб, қалам аҳлининг аҳилликда иш олиб боришига келишиб олдилар. 

Б. Қўнисбеков эса мамлакат ривожида, жамият барқарорлигида журналистларнинг ўрни ҳақида гапириб, вилоят ва шаҳарга бўлинмай, ҳамжиҳатликда ишлашга чақирди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-12-25, 11:12 866
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.