26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги йилда пенсия ва нафақалар қандай бўлади?

Янги йилдан бошлаб пенсия ҳамда ижтимоий тўловлар миқдори ошади. Сабаби, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ойлик ҳисоб кўрсаткичи ҳамда яшаш минимуми миқдори кўпаяди. 2019 йилги ижтимоий тўловлардаги ўзгаришлар ҳақида Шимкент шаҳар меҳнат, ижтимоий ҳимоя ҳамда миграция департаменти раҳбарининг ўринбосари Ержан ЕРГЕШ маълумот берди.

“2019-2021 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғри­­­­сида” Қонунига биноан 2019 йилнинг 1 январидан эъти­боран:

2019 йилнинг январигача тайинланган ёш бўйича ва хизмат муддати  учун пенсиялар 7 фоизга оширилади.

Ногиронлик, боқувчисидан айрилганлик, ёши бўйича, ўта  зарарли ва оғир шароитларда ишловчиларга давлат махсус нафақалари, бола туғилиши муносабати билан бериладиган (бир марталик ҳамда 1 ёшга тўлгунча бола парвариши учун), шунингдек, кўп болали оналар ва ота-оналар (васийлик қилувчи шахслар)га нафақалар ойлик ҳисоб кўрсаткичиси (ОҲК) ва яшаш минимуми (ЯМ) миқдори ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ошириш кўзда тутилган.

Ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) – 2525 тенге;

Энг кам пенсия – 36108 тенге;

Энг кам базавий пенсия миқдори –16037 тенге;

Яшаш минимуми –  29698 тенге;

Энг кам маош – 42500 тенге миқдорида белгиланади. 

УВУ қатнашчилари учун нафақалар

УВУ ногиронлари ва қатнашчиларига тайинланадиган  махсус  нафақа – 40400 тенге (16 ОҲК).

Уруш даврида вафот этган жангчиларнинг беваларига (қайта оила қурмаган бўлса) – 11312 тенге (4,48 ОҲК).

Ногиронлар ёки урушдан сўнг вафот этганларнинг аёлларига (эрларига)  ҳамда уруш қатнашчиларига, ҳаётлигида ногирон деб тан олинган, қайта оила қурмаганларга – 6464 тенге (2,56 ОҲК)

Фронторти меҳнаткашларига – 5379 (2,13 ОҲК).

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, уччала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига  ой сайин 350041 тенге (138,63 ОҲК).

Урушда қатнашган Социалистик Меҳнат Қаҳрамонларига – 188 492 тенге (74,65 ОҲК).

Ногиронлик бўйича нафақалар:

Умумий тоифадаги ногиронлар учун:

I гуруҳ – 57021 тенге (1,92 ЯМ);

II гуруҳ – 45438 тенге (1,53 ЯМ);

III гуруҳ – 30886 тенге (1,04 ЯМ).

Болаликдан ногиронларга, 16 ёшдан бошлаб:

I гуруҳ – 57021 тенге (1,92 ЯМ);

II гуруҳ – 47220 тенге (1,59 ЯМ);

III гуруҳ – 35638 тенге (1,20 ЯМ);

16 ёшгача бўлган ногирон болаларга – 41578 тенге (1,40 ЯМ);

Алоҳида ҳолатлар

1-сонли рўйхат бўйича махсус нафақа миқдори –  23786 тенге (9,42 ОҲК);

2-сонли рўйхат бўйича – 21160 тенге (8,38 ОҲК)ни ташкил этади.

Сиёсий қатағон сиёсати қурбонларига – 2702 тенге (1,07 ОҲК).

Боқувчисидан маҳрум бўлгани учун бериладиган нафақалар:

Ота-онасининг бирортасидан айрилган болалар ёки меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига  ой сайин:

-бир болага – 25541 тенге (0,86 ЯМ);

-икки болага – 44251 тенге (1,49 ЯМ);

-уч болага – 54942 тенге (1,85 ЯМ);

-тўрт болага – 58209 тенге (1,96 ЯМ);

-беш болага – 60287 тенге (2,03 ЯМ);

-олти ва ундан ортиқ болага – 62663 тенге (2,11 ЯМ);

етим болаларнинг ҳар бирига ой сайин – 35044 тенге (1,18 ЯМ) тўланади.

Болалар нафақалари

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб бола туғилиши муносабати билан тайинланадиган бир сафарлик ёрдам (суюнчи) пули

биринчи, иккинчи, учинчи бола туғилганда – 95950 тенгегача, (38 ОҲК), тўртинчи ҳамда ундан кейинги болаларга – 159075 тенгегача (63 ОҲК)

1 ёшгача бўлган бола парвариши учун ишламайдиган аёллар­га тайинланадиган ой сайинги нафақалар:

биринчи болага – 14544 тенге (5,76 ОҲК);

иккинчи болага – 17196 тенге (6,81 ОҲК);

учинчи болага – 19823 тенге (7,85 ОҲК);

тўртинчи ҳамда ундан кейинги болага – 22473 тенге (8,9 ОҲК)ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз: Ишлаб, декрет таътилига чиққан аёлнинг нафақаси унинг сўнгги 2 йилдаги ўртача ойлик даромадига қараб ҳисоблаб чиқарилади.

Ногирон бола тарбияловчиларга – 31183 тенге (1,05 ЯМ).

Болаликдан 1- гуруҳ ногиронининг тарбияловчиларга – 31183 тенге (1,05 ЯМ).

Кўп болали оналарга тайинланадиган нафақалар

Вояга етмаган тўрт ва ундан ортиқ бола тарбияловчи оила ой сайин 10405 тенге (4,16 ОҲК);

“Алтын алқа”, “Куміс алқа” ёки авваллари “Қаҳрамон она” унвонига сазовор бўлган, кўп болали оналар 16160 тенге (6,40 ОҲК) миқдорида нафақа оладилар.

Дафн маросими учун бериладиган нафақа 

Дафн учун нафақа –39643 тенге (15,7 ОҲК)

Ногиронлар ва УВУ иштирокчиларини  дафн этиш  учун – 92415 тенге (36,6 ОҲК). 

Ш. УСМОНОВА тайёрлади, 2018-12-25, 11:20 251
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.