26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Адиблар сиймоси ўчмайди

Туркистон шаҳрида қозоқ ада­­­­биётининг қўш алп адиблари Та­­­­­­­­­­­кен Алимқуловнинг 100  Асқар Су­­­­­­лейменовнинг 80 йиллиги му­­­­носабати билан “Қоратовнинг асл фарзандлари” мавзуида хотира кечаси ташкил этилди.

Тадбир аввалида Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туй­­мебаев таниқли ёзувчи Такен Алимқуловнинг рафиқаси Есим­кул Алимқулова ва машҳур дра­матург Асқар Сулейменовнинг ўғли Алишер Сулейменовни қабул қилди. Учрашув чоғида вилоят ҳокими ада­­­­­­­­­биёт намояндаларининг нуфузли юби­лейи “Маънавий янгиланиш” дас­ту­ри доирасида ташкил этил­ганига тўх­та­либ, қалами ўткир ижод­корларнинг асар­ларини ат­роф­лича тарғиб қилиш, улар­нинг номини улуғ­­­­лаш келгусида ҳам да­вом эттирилишини айтиб ўтди. Вилоят мар­казида қуриладиган янги кутубхона ва музейда бурчаклар очилиб, китоблари хориж тилларига таржима қилинади ва халқ эъти­борига ҳавола этилади.

– Минтақадан етишиб чиққан машҳур инсонларнинг номларини халқнинг юра­гида мангу қолдириш мақсадида қатор режалар тузиб қўй­ганмиз. Уларни фақат ўз мам­лака­тимиздагина эмас, туркий оламда ҳам таништириш ишларини йўл­­­­га қўямиз. Тур­кистон шаҳрида Асқар Су­лейменов номи берилган кўчада тў­кис таъмирлаш ишлари юритилади ҳам­да 21-сонли уму­мий ўрта мактабга Та­кен Алимқулов но­­­­­­­мини бериш ҳақида Пре­зидент Маъму­ри­­ятига тавсиянома йўл­­­ланди, – деди Жансейит Туймебаев. 

Ўз навбатида Есимқул Алимқу­лова ёзувчи авлодлари ўсиб-улғайиб колгани­ни, ота меросини чоп этти­раётганини ай­тиб, қувончини баҳам кўришди. Мин­­та­қа раҳбарига яқин­да Швейцарияда нашр этилган навбатдаги тўпламни тортиқ этиб, ўз таклифларини ўртага ташлади.

 21-сонли мактабда ўтаётган Такен Алимқулов ижодига бағишланган хоти­ра кечаси ва вилоят даражасида қамраб олинган тантанага қўл­лов кўрсат­га­ни учун чин дилдан миннат­дорчилик бил­дирди. 

Алишер Асқарули ҳам ота меро­сини тарғиб қилишга тайёр экан­лигини ай­тиб, янгидан ташкил топ­ган ви­­­­­­­ло­­­­ятнинг маданияти ва ада­­­­­­­биётини ри­­вож­­­ланти­ришда муваф­­­фақият тилади. 

Учрашув сўнгида вилоят ҳокими Жан­­сейит Туймебаев меҳмонларга ёзувчи­ларнинг портрети туширилган гим­лам­чани совға қилиб, эҳтиром кўрсатди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-12-25, 11:32 766
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.