26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ТУРКИСТОН – ЯНГИ ШАҲАР” уй-жой мажмуасига пойдевор қўйилди

Кеча Туркистон вилояти маркази – Туркистон шаҳрида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирокида янги маъмурий-тадбиркорлик марказида жойлашган “Туркистон – янги шаҳар” уй-жой мажмуаси майдонига қозиқ қоқилиб, пойдевор қўйиш тадбири ўтди.

– Қадрли туркистонликлар! Элбоши Фармони билан вилоят маркази кўҳна Туркистонга кўчирилгандан буён катта ўзгаришлар юз берди. Ҳозирги кунда Тур­кистон шаҳрини ривожлантириш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларнинг навбатдагиси – 88та уйнинг қурилиши. Бугун “Туркистон” ижтимоий тад­биркорлик корпорацияси ва хусусий сар­моя ҳисобидан бўй кўтарадиган уйларнинг қурилиш ишларини бошлаймиз. Бу ерда иккинчи ва учинчи тоифадаги 2724та квартира бор. Лойиҳа “Нурли ер” ва “7-20-25” дастури доирасида амалга оширилади. Бир неча йилдан сўнг вилоят маркази янги қиёфага эга бўлади. Қурилишда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган материаллар қўлланилади. Унинг сифатли бўлишига ишонаман, – деди вилоят ҳокими тадбирда.

Ҳудуди 38 гектар ерга 88та кўпқават­ли уй қурилади. Унинг ярми 2019 йилда фойдаланишга берилса, қолган ярми 2020 йилда соҳибларига топширилади. “Ўтрор”, “Сирдарё”, “Арман” ва “Сауран” уй мажмуа­лари 2724та квартирадан иборат. Бунёдкорлик ишларини “Оңтүстік құрылыс сервис”, “Берен”, “Шымкент құрылыс” ва “NK Building” МЧБлар олиб боради.

Шаҳардаги “Ўтрор” кичик туманида барпо этиладиган иншоотлар “Нурли ер” ва “7-20-25” дастурлари доирасида сармоялаш лойиҳаси бўйича “Туркистон” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ҳиссадорлик жамияти, Туркистон вилоят ва Туркистон шаҳар ҳокимлигининг ҳамкорлиги асосида амалга ошади.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2018-12-25, 11:38 848
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.