26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йил совғаси – порами?!

Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги Янги йил байрами арафасида давлат хизматчиларига совға таклиф қилмаслик борасида махсус ахборот тарқатди.

– Янги йил арафасида давлат хиз­­­­­­­­матчиларига кўрсатган хизматлари, ёрдамлари учун одатдагидек миннат­дор­чилик билдириб, совға-салом ҳадя этиш­дан бош тортишга чақирамиз. Ма­бодо берилган совғанинг қиймати икки ой­лик ҳисоб кўрсаткичи (4810 тенге)дан зиёд бўлса, у ҳолда совға берувчи шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Дав­лат хизматчиси бажарган иши ва вазифасини, бурчини адо этгани учун ой сайин маош олади, – дейилади агент­ликнинг Фейсбукдаги маълумотида.

Қонунда давлат олдидаги мажбу­ри­ят­ларини, вазифаларини адо этишга ва­­колатли шахсларга ва уларга тенглаш­ти­­рилган амалдорларга – мактаб дирек­торлари, болалар боғчалари мудир­лари, касалхона ва поликлиника бош врачлари ҳамда бошқаларга қонунга хилоф равишда моддий мукофот, совғалар, имтиёзлар бериш ёки хизмат кўрсатиш (агар бу ҳо­латларда жиноий жазога лойиқ иш ҳа­ракатлар бўлмаса) – 200 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима солиниши айтилган.

Лавозимдор шахсга – амалдорга бир қути конфет ёки қандолат маҳсулоти бе­­риб, жиноий жазога мубтало бўлган­лар ҳам йўқ эмас экан. Петропавл шаҳ­рининг турғуни давлат даромадлари де­партаментининг бош мутахассисига баҳоси 600 тенгелик “Rafaello” конфетини   ноқонуний равишда  ҳадя қилгани учун ихтисослаштирилган маъмурий шаҳар судининг ҳукми билан 200 ОҲК (481 000 тенге) жарима тўлашга мажбур бўлган.

Иккинчи фуқаро, статистика департа­ментининг икки нафар ходимига декабрь байрамлари арафасида ҳар бирига қий­мати уч минг тенгедан ошмайдиган “Мо­лочная леди” ҳамда “Тёмный Ларри” торт­ларини совға қилгани учун 481 000 тенге жарима тўлаган.

Ана шунақа, шундай экан, қош қўяман деб, кўз чиқармайлик, азизлар. Яъни, яхши­лик қиламан деб, ўқитувчи-устознинг, дардингизни олаётган оқ халат соҳиб­ла­рининг ҳам юзини шувут қилманг, ўзингиз ҳам ноқулай вазиятга тушиб қо­лишдан сақланинг. Қонунга хилоф иш тутиб, виждон азобига мубтало бўл­манг. Ўқитувчилар, шифокорлар дав­лат хиз­матчилари эмас, фуқаровий хизмат­чилар ҳисобланади, уларнинг қонун олди­даги жавобгарлиги ўзгачароқ, ОҲК кўлами ҳам беш ойликкача – интизомий жазо (12.025 тенге), мабодо совға қиймати беш ОҲКдан юқори бўлса, жиноий жазога тортилади.

Кимдандир қимматбаҳо совға олган бўлсангиз, етти кун мобайнида Молия вазирлигининг давлат мулки ва хусусийлаштириш қў­митасига қарашли Қозоғистоннинг ҳар бир вилоятида мавжуд ҳудудий депар­таментларининг махсус жамғармасига топширишингиз жоиз.

Акс ҳолда, берганнинг “шўрига шўрва тўкилиши”, олганнинг “ҳолига маймунлар йиғлаши”, уввос солиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Нима бўлганда ҳам кириб келаётган 2019 йилда барчамиз “сутдан оқ, сувдан тоза” бўлиш бахтига мушарраф бўлайлик.

Мурод АБУБАКИР, журналист, 2018-12-29, 10:36 890
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.