26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бош арча чироқлари ёнди

Туркистон шаҳридаги Есимхан номли майдонда Янги йил арчасининг чироқлари ёқилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этиб, шаҳар аҳолисини  байрам билан табриклади.

– Янги йил – оилавий байрам. Айниқса, болажонларимиз учун унинг ўрни ўзгача. Уларнинг шодон кулгиси ва беғубор болалик даврига етадиган неъмат йўқ. Шу сабабли, юракка илиқлик бахшида этувчи байрам арафасида бош арчанинг чироқларини ёқмоқдамиз. Янги йилда халқимиз эзгуликка, давлатимиз мўлчиликка, бахт ва қувончга тўлсин! Барчангизнинг хонадонингизга қувонч, оилаларингизга тинчлик, ишларингизга муваффақият тилайман. Янги йил ҳаммамиз учун баракали йил бўлсин!, – деди Жансейит Туймебаев.

Тадбирда эртак қаҳрамонлари ҳамда Қорбобо ва қорқиз саҳна кўринишни намойиш этдилар. Шунингдек, шаҳар Маданият уйи санъаткорлари туркистонликлар ва меҳмонлар эътиборига концерт дастурини ҳавола қилишди. Байрам тадбирининг сўнги мушакбозликка улашиб кетди.

Таъкидлаш жоизки, Есимхан майдонида ўрнатилган арчанинг узунлиги 20 метр. Уни безатишга 3300га яқин пуфак ишлатилган. 8 метрли кичкина арчалар эса 300 дона пуфак билан безатилган. Майдонни узунлиги 4270 метрли ранг-баранг чироқлар маржони ёритиб турибди.

, 2018-12-29, 10:41 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.