26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жисмоний машқлар – соғлик гарови

Туркистон вилояти маркази – Туркистон шаҳрида “Фитнес маркази” биносининг тамал тошини қўйиш маросими ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этиб, бино келажакда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ҳисса қўшади, деб ишонч билдирди. 

– Элнинг мартабаси баланд, ўзи кучли бўлиши учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш лозим. Бу барчамизнинг бурчимиздир. Сабаби, соғлиги мустаҳкам, баркамол инсонларгина давлатнинг саломатлигини оширади. Демак, соғлигимиз мустаҳкам бўлсин десак, спорт билан шуғулланишимиз керак. Соғлом турмуш тарзининг бир тури – фитнес билан шуғулланиш. Туркистон шаҳрида очилаётган “Фитнес Палас” маркази шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун энг севимли жойлардан бирига айланади, деб ишонаман. Бу ерда бир кеча-кундузда 4000 одам машқлар бажара олади, – деди Ж. Туймебаев.

11200 квадрат метр майдонни ишғол этган замонавий иншоот хусусий сармоядор “ХЭДУЕЙ Корпорацияси” МЧБ ҳисобидан қад кўтаради. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу иншоот 2019 йили фойдаланишга топширилади.

, 2018-12-29, 10:43
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.