26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Тез ёрдам” маркази хизматингизда

Туркистон вилояти марказида янги замонавий талабларга мувофиқ таъмирланган, 100 фоиз рақамли тизимга қўшилган “Тиббий тез ёрдам маркази”нинг очилиш маросими бўлди. Тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев қатнашиб,  “Вилоят тиббий тез ёрдам станцияси”га учта яп-янги махсус транспорт совға қилди. Марказ “Ёрдам” дастурининг автоматлаштирилган бошқарув тизими асосида ишлайди.

Шу билан бир қаторда, 2019 йилдан бошлаб Туркистон вилоят вилоятининг туманларидаги “тез ёрдам” станциялари Туркистон соғликни сақлаш бошқармасининг “Вилоят тиббий тез ёрдам станцияси” Хўжалик юритиш ҳуқуқидаги ДКК бўлиб марказлаштирилади. Бу ерда Сall-марказ фаолият юритади. Барча туманлардаги “тез ёрдам” станция иши шу марказнинг назоратида бўлади. Бу, Туркистон вилоятидаги барча аҳоли манзилларидан “тез ёрдам”га мурожаат қилган беморнинг қўнғироғи бевосита марказга қўшилади, деган гап. Чақирув тушган жойга энг яқин бригада аниқланиб, бемор ҳақида тўлиқ ахборот юборилади. Шундай қилиб, дастлабки тиббий ёрдам тез ва сифатли кўрсатилади. 

Тиббиёт ташкилотларини моддий-техникавий таъминлашга жорий йили 8 млрд. тенге ажратилиб, жиҳозлаш кўрсаткичи 65,7 фоизга етказилган. Келгусида Туркистон вилоятида перинаталь, ихтисослаштирилган кардиология, онкология, психоневрология, наркология марказлари ва шифохоналар қуриш режаланмоқда. Йил бошидан буён 47та санитар ҳамда махсус автотранспорт харид қилиниб, фойдаланишга берилган.

, 2018-12-29, 10:44
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.