26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилда Янги уйлар

Янги йил байрами арафасида Тулкибош туманида 64та оила уй тўйини нишонлади. Тантанали тадбирда қатнашган Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев уй эгаларини табриклаб, уларга квартира калитларини топширди.

Састўбе кентидаги 32 квартирали икки қаватли уй қурилишини пудратчи корхона – “Корпорация АҚ ордасы” МЧБ юритган. Умумий қиймати 298,9 млн. тенге. Уйлар бошпана учун навбатда турган, ота-онасидан айрилган болалар, бюджет ходимлари ва боқувчисиз қолган оилаларга берилди. 

Айтганча, туманда 1600дан зиёд фуқаро уйга навбатда турибди. Келаси йили улардан 60 нафарига квартира калити топширилади, деб мўлжалланмоқда. 

Шу билан бирга, Балиқчи овулида икки қаватдан иборат 10 квартирали ижтимоий ходимларга мўлжалланган уй фойдаланишга берилди. Унинг қурилиш ишлари билан пудратчи корхона – “Евро Ремонт Сервис” МЧБ шуғулланган. 

2019 йили Турар Рисқулов қишлоғида қўшимча яна икки қаватли 10та квартирали уй фойдаланишга топширилади. Давлат хизматчиларига мўлжалланган бошпана туманга ишга келган ёш мутахассисларга берилади.

2018-12-29, 10:46 730
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.