26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2019: Туркистонда тараққиёт йили бўлади

Туркистон вилояти йилни якунлади

Вилоят маркази – Тур­­­­кистон шаҳрида залворли меҳнатлари билан эл ҳурматига са­зовор бўлган илғорларни шарафлаш маросими ўтди. Шодиёнада сўзга чиққан вилоят ҳокими Ж. Туймебаев йиғилганларни Янги йил байрами билан табриклади.– Бу йил вилоятимиз янги мақомга эга бўлиб, Туркистон вилоятига айланди. Туркистон шаҳрига кўчиб келди. У нафақат вилоят маркази, балки, бутун туркий оламнинг ма­даний-маънавий марказига ай­ланди. Унинг тараққиётига ҳам­мамиз улуш қўшайлик. Бу йилни улкан муваффақиятлар билан ку­затмоқдамиз. Келаётган янги йил­­да ҳам вилоят тараққиётига ҳисса қўшайлик. Боиси, келгуси йил Тур­кистонни тараққий эттириш йили бўлади. Элбошининг фармойиши билан бир неча йил ичида Туркистон таниб бўлмас даражада ўзгаради, – деди минтақа раҳбари.

Тантанада вилоят ҳокими Ж. Туй­мебаев, вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, “Нур Отан” партияси Туркистон вилоят филиали раи­сининг биринчи ўринбосари Н. Жўл­дасов, меҳнат фахрийси Д. Ше­римқулов, вилоят фахрийлар кен­гашининг раиси Ж. Мауленқулов, Уюшган жи­ноятчиликка қарши кураш агент­лигининг Туркистон вилояти бўйича департаменти раҳбари Ғ. Турсунбаев йил пешқадамларини мукофотлаб, махсус дипломлар топширишди. 

Тадбир давомида вилоятда фа­олият юритаётган дасталар ажо­йиб қўшиқ ва рақслари билан кўп­­­­чиликнинг олқишига сазовор б­ў­лишди.

2018-12-29, 10:59 832
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.