26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Олим ва ёзувчига мукофот

НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ ДАВЛАТ ВА ЖАМОАТ АРБОБИ МИРЗАТАЙ ЖЎЛДАСБЕКОВНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ.

Учрашувда Давлат раҳбари 80 ёшга тўлиши муносабати билан табриклаб, унга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилади. 

– Мустақилликнинг илк тонгларидан бошлаб Сиз ҳар доим менинг ёнимда бўлдингиз. Мени қўллаб-қувватлаб, маслаҳатчи, Бош вазирнинг ўринбосари бўлиб ишладингиз. Мен Сизни масъул лавозимларга тайинладим. Элчи, университет ректори бўлиб фаолият юритдингиз, дипломатларни тарбиялашда фидойилик кўрсатдингиз. Атоқли олим, машҳур ёзувчи сифатида танилдингиз, – деди Қозоғистон Президенти.

Нурсултан Назарбаев учрашувда М. Жўлдасбековнинг эл олдидаги хизматларини ҳисобга олиб, жамоат арбобини І даражали «Барыс» ордени билан мукофотлади.

М. Жўлдасбеков ўз хизмати натижаларига юқори баҳо бергани учун Давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди. 

– Мен Мустақиллигимизнинг шаклланишидаги барча жараёнларнинг гувоҳи бўлдим. Яхшиликлар ҳам, қийинчиликлар ҳам бошдан ўтди. Бахтимизга, ҳозир истиқлол туфайли фаровон ҳаёт кечирмоқдамиз. Элимизда кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда, барчамиз кутган маънавий янгиланишга қадам қўйилди. Мен ҳар доим сизнинг ёнингизда ишончли ҳамкорингиз бўлиб қоламан, – деди жамоат арбоби.

 

Президентнинг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-06-01, 12:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.