26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бу йил қозоғистонликлар ҳаётида қандай ўзгаришлар юз беради?

Қозоғистон қонунчилигига киритилган ўзгаришлар асосида 2019 йилда кутилаётган янгиликлар ҳақида ахборот тайёрладик

Алоқа

ҚРда рўйхатга олинмаган уяли алоқа воситалари, модем, планшет ва бошқалар ўчирилади.

Ижтимоий соҳа

«2019−2021 йилларга мўлжал­ланган республика бюджети тўғ­рисида» Қонунининг 8-моддасига биноан бюджет тўловлари қуйида­­гича белгиланди:

Энг кам иш ҳақи – 42500 тенге;

Энг кам пенсия – 36 108 тенге;

Ойлик ҳисоб кўрсаткичи – 2525 тенге.

Коммунал хизматлар

Электр қувватига чекланган та­риф тасдиқланиб, у 2025 йилгача ўзгармайди. 

Божхона

Давлат божи сиз чегарадан олиб ўтиладиган товарлар бир одам учун 500 евро ва 25 кг. миқ­дорида белгиланди. Бу меъёр фу­қа­ронинг шахсий мақсадларда  фойдаланадиган товарларига нис­батан қўлланилади. Шунингдек, божхонада йўлаклар тизими жо­рий этилади, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг товар ва транспорт воситаларини бож­хонада расмийлаштириш учун сарфлайдиган вақти божхона пост­лари ходимлари фаолияти са­ма­радорлигининг асосий мезони бўлади.

Божхонадан олиб ўтиладиган юкларнинг онлайн тартибда ҳаракат қилишини кузатиб туриш, уларнинг тўсиқсиз ўтказилиши, шунингдек, божхона операцияларининг сод­­­­­­­­­­далаштирилиши учун блок­­­­­­­­­­­­­­­­чейн син­гари рақамли техно­логияларнинг кенг жорий этилиши таъминланади. 

Почта

Почта жўнатмаларининг хавф­сизлигини таъминлаш чоралари ўзгаради. Энди барча хат ва по­силкаларни операторлар фақат очиқ ҳолда қабул қилиб оладилар. Операторлар  уларни жўнатаётган одамнинг шахсини аниқлаб,  махсус журналга қайд этишлари шарт. Эн­ди почта қутиларига ташланган хатлар қабул қилинмайди. Агар жўнатилаётган буюмлар орасида тақиқланганлари бўлса, почта опе­раторлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жўнатишлари шарт. 

Ёшлар ва бандлик

“Барча учун бепул ҳунар-тех­ника таълими” лойиҳаси давом эттирилади. Элбоши «Тўр­тинчи саноат инқилоби шароит­ла­рида ривожланишнинг янги им­ко­ният­ла­ри» Мактубида бел­гилаган ва­зи­фага кўра давлат ёш­ларга даст­лаб­ки касбни беради,  Ҳукумат ана шу вазифани бажа­ришда давом эта­ди.

Интернетда ўрта мактаблар, кол­лежлар ва олий ўқув юртлари энг яхши ўқитувчиларининг видео­дарс­лари ва видеомаърузалари жой­­лаштирилади. Бу барча қозо­ғистонликларга, шу жумладан олис­даги аҳоли манзилларида ҳам, энг яхши билим ва малакаларга эри­шиш имконини беради.

Солиқлар

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат­ларини ҳимоя қилиш тизимини яна­да такомиллаштириш мақсадида солиқ авфи (амнистияси) жорий этилади. 

Унда тадбиркорларнинг 2018 йил 1 октябргача бўлган жа­рималари бекор қилинади. Мо­ниторинг на­тижаларига кўра, 90077та ки­чик ва ўрта бизнес субъек­­­­­­­­­ти мажбуриятни ўз вақтидан ке­чиктиргани учун оли­надиган жари­­­­­­­­мадан озод этилади.

Қишлоқ округлари ва мустақил бюджет

Қишлоқ округларининг мустақил бюджети жорий этилади. Бу дол­зарб масалаларни ҳал қилишга им­кон беради, уларга молиявий ва мод­дий захира беради, шунингдек, ма­ҳаллий аҳолининг фаоллигини оширади. 

Шу муносабат билан 2018 йил­дан Туркистон вилоятидаги 175та ҳокимликда мустақил бюджет жо­­­­­­­­­­­рий этиш режаланган (бугунги кун­да вилоятда 14 туман ва шаҳар ҳо­кимликлари ишлаб турибди, дав­­лат хизматчилари штати – 1716та).

Кредитлаш

Микрокредит олмоқчи бўлсангиз, шартномаси билан танишиб чи­қинг. Энди, амалдаги қонунларда бел­­гиланган шартлардан ташқари, икки томон ўртасида ҳам алоҳида шарт­лар белгиланади. 

Суғурта

Суғурта полислари мазмуни ва расмийлаштириш талаблари кучга киради. Энди суғурта полиси ҳар бир сайёҳда бўлиши шарт.

Молия

Тўлов ва тўлов тизим бўйича  ҚР Миллий банки  бошқарувининг 19та қарорига киритилган ўзгаришлар кучга киради.  

Банклар

Миллий банк фаолияти ушбу соҳага дахлдор фуқароларга имтиёз беришни тақиқлайди. Чунончи, уларга кафолатсиз бериладиган пул миқдори 20 млн. тенгедан ошмайди. 

, 2019-01-04, 18:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.