26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дард борки, шифо бор

ёхуд анъанавий тиббиётнинг халқ табобати билан уйғунлиги

Замонавий тиббиёт ривожлангани сари касаллик турлари ҳам  “болалаб” бормоқда. Бунинг сабаби нимада? Кундаликда эши­таётган турли тиббий атамалар, номига тилингиз келишмайдиган касаллик турлари ёки шифокорнинг ададсиз тавсияларидан бошингиз гангиб,  юрагингизни чангаллаганча касалхонани тарк этасиз. Бу тавсиялар дардингизга шифо бўлса, нур устига  нур. 

Аксинча бўлса-чи? Оғриётган жойингизни тузатаман деб, бош­қа ерингизга зиён етиб қолса-чи? Бундай ҳолатлар кундалик турмушимизда етарли. Мен замонавий тиббиётнинг кучсизлиги ёки бирорта шифокорнинг саводсизлигидан нолимоқчи эмас­ман. Асло! Демоқчиманки, кейинги пайтда халқ табобати билан шуғулланувчилар, шунингдек, улардан нажот истагувчилар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Ай­­­тайлик, ҳижома ҳақида эшитгандирсиз. Ле­кин ҳамма ҳам унинг қандай ба­­­жа­рилиши ёки шу усул ҳақида умуман бир маълумотга эга эмас. Шунинг учун шу мавзуда қалам тебратишга ҳаракат қил­­дик.

Бугунги кунда организмимиз турли хил токсинлар билан бирга сув, ҳаво, озиқ-овқат,  вакцина ва дори-дармонлардан ҳам заҳарланмоқда. Аъзоларимизни улардан тозалашда эса ҳижома зарур воситалардан бири бўлиб қолмоқда.

Хўш, ҳижома нима ўзи? Бу ата­манинг сўнгги вақтларда кўпроқ тил­га олинаётгани сир эмас. Ай­ниқ­са кат­та авлод орасида кенгроқ тар­қал­ган. Касалхоналарда соатлаб вақтини ўт­казишни хоҳламайдиганлар ҳижомани афзал кўришади. Хуллас, одамлардан эшитганимни амалда кўриш учун шаҳ­римизнинг Сайрам даҳасига отландим.  

Менинг “шифокорим” – оддийгина ои­ла бекаси, шинам хонага бошлаб кирди Ёш бўлсада, унда катта аёлларга хос вазминлик, зийраклик сезилиб турарди. 

Тиббиёт академиясини, врач-те­­рапевт интернатурасини тамомлаб, би­­­­­­роз вақт тиббиёт соҳасида фаолият юрит­­­ган Хулкар Абдуғаффор қизи билан суҳ­­­­батимиз ҳижома ва зулук қўйиш ҳақида кечди.

Ҳижома – майда капилляр қон то­мирларини тилиб, танадан қон олиш де­макдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад сал­лаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қон олдириб турганлар, буни умматларига суннат қилганлар. Ҳижоманинг махсус кунлари мавжуд. Мабодо касаллик ку­чайиб, бемор қийналиб турса, унда бошқа кунлари ҳам олдираверади. Би­ринчи тиббий ёрдам сифатида ҳам қўл­ланилади.

Асосан қон босими ошган, холестерин кўпайган, қони қуюқлашиб қолган хас­талар келишади, гайморит, бавосил, айтаверсак, турлари кўп. Зулук билан қон олиш эса гирудотерапия дейилади. Бу мутахассислик бўйича ҳам бугунги кунда таълим олинади. Гирудотерапевт ўзининг нуқталари билан ишлайди. 

Авваллари кексаларимиз, ўрта ёшдаги инсонлар кўпроқ мурожаат қилишса, эндиликда улар қаторига ёшлар ҳам қўшилмоқда. 

Баъзида ҳомиладор аёллар ҳам ке­лишади, лекин бундай пайтда уч ойгача қон олинмайди. Ёки баъзида туқ­қандан кейин келишни маслаҳат берамиз. Ва­рикоз туфайли қон олдирадиганлар ҳам учраб туради. Ёш болаларнинг тагини ҳўллаб қўйиши, дудуқланиш ҳо­латларида ҳам зулуклар ишлатилади.

Биз даволашни очликдан бошлаймиз. Чунки организмни токсинлардан тозалаш керак. Муолажа етти кун давом этади. Бу ҳар кимнинг хоҳишига боғлиқ. Ёш бо­ла­ларда қон учта нуқтадан олинади. Шу­нинг ўзи етарли (ўғил болалар 12 ёшгача қабул қилинаркан).

Шунингдек, беморни парҳез, жигарни тозалаш йўллари билан ҳам даволашга ҳаракат қиламиз.

Масалан, жигарни тозалаб, гиж­жа­ларни туширамиз.

Муолажаларимизни эса машҳур би­о­­лог-олим Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” ва Ибн Синонинг “Тиб қо­­­нун­лари” китобларига асосланиб ба­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жа­рамиз. 

Замонавий тиббиёт бу усулни унчалик тан олмасада, келувчилар сафи кенгайиб бормоқда.

Касалликни қандай аниқлаши ҳа­қидаги саволимга у шундай жавоб берди: 

– Ўзим врач-терапевтман, бу соҳада озми-кўпми маълумотим бор, шундай бўл­са-да, шифокор таҳлили, МРТ, ком­пьютер томографиялари билан ке­­лишса, ортиқчалик қилмайди. Чунки, бемор ав­вал ҳам бошқа касалликларни бошдан ке­чирган бўлиши мумкин. 

Бугунги кунда тавсия қилинаётган дори-дармонлар бир жойга даво бўл­са, бошқа жойга, албатта, салбий таъсир кўр­сатади. Авваллари ота-боболаримиз тур­ли шифобахш гиёҳ­лардан, ёғлардан до­ри тайёрлашган. Бу табиий дорилар ор­ганизмга фақат ижобий таъсир қилади.

Суҳбат якунида даволаш хонасига кирдик. У ерни кўздан кечирарканман, саришталик, тозалик кузатилади. Иш­латиладиган асбоб-ускуналар  тайёрлаб қўйилган, охори тўкилмаган тўшамалар, Хитойдан келтирилган махсус банкалар, зайтун мойлари, барча-барчаси тахт турарди. Шу ўринда яна бир маълумот келтирсам. Баъзилар бан­­каларни ўзлари олиб келишаркан. Муолажа битгач, улар эгаларига қай­тариб берилади. Зулук масаласида ҳам шундай тартиб мавжуд. 

Замонавий тиббиёт нима дей­ди?

Энди ўзбекистонлик шифокор И. Сат­торов маълумотларига эътибор берсак.

Ҳижома қилиш орқали  организмдаги ортиқча касаллик қўзғатувчи ғайритабиий хилтлар (ғайритабиий сафро, балғам) чиқиб кетади.

Танада ҳижома қилинаётган жой ти­линиши ҳисобига тўқималарнинг қайта тикланиш жараёни юз беради. Қон-то­мирлардаги тиқилмалар очилади. За­­ҳарли моддалар, газларнинг қон ор­қали чиқиши ўша ердаги қон ай­ла­нишини кучайтиради. Қон олдириш тў­қималардаги озиқланиш ва кис­ло­род таъминотини кучайтиради, ял­лиғ­ланиш ва шишларни даволайди. Шу­нингдек, биологик фаол нуқталар, ме­ридианаларда энергия оқими кучаяди. Қон олдириш қон ишлаб чиқаришда иш­тирок этувчи органлар фаолиятини сти­муллайди, иммун тизимни қувват­­лан­ти­­­­­­­­ради, оғриқларни кетказади, касал­ликнинг олдини олади.

Кимлар ва қандай ҳолатда ҳи­жо­­­­­­ма қилдиришлари зарур?

Энг аввало ўта ширин, ёғли ов­қат­лар, консерваланган маҳсулотлар ис­­теъмолчилари. Турли сабабдан келиб чиққан бош оғриқлари. Бош мияда қон айланишининг бузилиши би­лан боғ­лиқ касалликлар, тутқаноқ, зў­ри­қиш, мигрень, уйқусизлик, зеҳн ва хоти­ра­нинг пасайиши. Шунингдек, тиз­за бў­ғими остреоартрози, бел ва бў­­­­йин ос­теохондрози. Умуртқа чурраси. Рев­ма­тизм. Қон-томир касалликлари, вена қон-томир варикози. Юрак хуружи ва инсультдан кейинги ҳолатлар, асаб ти­зими касалликлари ва шу каби хас­та­ликлар.

Дин-чи?

Ҳижома – сўрмоқ маъносидаги ҳажм сўзидан олинган. Қон олгувчи шахс қон­ни сўриб олиш йўли билан олса, уни ″Ҳаж­жом″ дейилади. Қон олиш касбига: ″Ҳи­жома″, қон олинадиган асбобга эса: ″Михжам″ дейилади. (“Лисанул-араб” ки­­тобидан) Фукахоларнинг ҳижомага бер­­­­­­­­­­­­­­­ган таърифлари: баъзи олимлар ҳи­­­­­­­­­­­­­­­жомани (сўриб олиш шарти билан) сў­риб олиш асбоби орқали бошнинг орқа томонидан қонни чиқариб олишга мослаб қўядилар. Зарконий эса: ″Ҳижомани бош­­­нинг орқасидагина эмас, балки, ба­­­дан­нинг бошқа ўринларидан ҳам қи­­­лиш мум­кин, яъни, бу йўл билан бу­зил­­­­­­­ган қонни чиқариб ташлаш мумкин″, – дей­дилар.  

Хуллас: ″Сўриб олишга мосланган (хоҳ қадимий, хоҳ замонавий) асбоб билан бузилган қонни  бадандан чиқариб ташлаш ҳижома дейилади. Ҳижома қадимдан маълуму машҳурдир. Қадимги Чин (Хитой) давлатида кенг қўлланилган. Имом Бухорий ўз сахиҳларида ривоят қилдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алай­ҳи васаллам айтдилар: ″Шифо уч нарсададир – асал ичишда, михжам (ҳи­­­­­­­­­­­­­­­жомада ишлатиладиган ас­боб)нинг ти­­лишида (яъни, ҳижома қил­ди­риш­да) ва ўт билан куйдиришда. Ва (мен) умматимни ўт билан куйдириб (даво­ла­ниш)дан қайтараман″». (Бухорий: 5269).

Ҳижома қилиш вақти: 

Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳа­дисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлар ҳижома қиладиган кунларингизнинг энг яхшиси 17, 19 ва 21-кунлардир» (бу кунлар ҳиж­­­­­­­рий-қамарий ҳисобдаги ойлар кун­ларидир). 

Дарҳақиқат, бугунги замонавий тиб­биётимиз қаторида халқ табобати ҳам бирдек қўлланилиб, беморлар дардига шифо улашмоқда. Аслида даволовчи қавмнинг ҳам асл мақсади шу. Хас­тадилнинг дардига малҳам бўлиш, унинг соғлигини тиклаш, ҳаётларига ну­­­­­­­­­­­­­­­­рафшонлик олиб киришнинг ўзи ши­­­­­­­­­­­фокордан юксак масъулият, кат­та ма­ҳо­рат, билим, сабр-матонат ва касбга са­доқатни талаб этади. 

Суҳбатдошимнинг уйидан чиқар­кан­ман, ана шу залворли масъулиятни зим­масига олган аёлга соғлик-омонлик ти­­­лаб, хайрлашдим.

Ш. УСМОНОВА. Мақолани тайёрлашда интернетдаги очиқ манбалардан фойдаланилди., 2019-01-10, 10:02 245
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.