26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фирибгарликнинг янги усули

Полиция бўлимига Сайрам туманидан фуқаро Г. С. мурожаат қилиб, нотаниш одамларга алданиб, 500 минг тенге бериб юборгани ҳақида ариза топширди.

– Уйимнинг олдида қора БМВ машинаси тўхтаб, ундан тушган йигитлар Қирғизистондан тилла суви юритилган санчқи-қошиқлар, биллур қандиллар олиб келишаётганини айтиб, буюмларини бир неча кун бизнинг уйга ташлаб кетишга рухсат сўрашди. 

Мен уларни уйга таклиф қилдим. Туш вақти эди, овқат ичиб бўлгач, танишдик. Улардан бири – Адҳам деди: 

– Чегарада яна шунча буюмларимиз бор. Олиб келиш учун 500минг тенге бож солиғи тўлашимиз керак экан. Агар банкда сизнинг ҳисоб-рақамингиз бўлса, бизнинг фирма 500 минг тенге ўтказса, деган эдик. 

Банкка бордик. Адҳам кимгадир телефон қилди. У ёқдан ҳозир пул юбора олмаслигини, 500 минг тенге бир ҳафта ичида юборилишини айтгач, йигитларнинг боши қотди. 

Мен уларга қарзга пул бериб тура олишимни айтдим. Уйга келиб, Адҳам деган йигитга пулни санаб бердим. У менинг телефон рақамимни ёзиб олди, сўнг кетишди. 

Бир ҳафта ўтгач, алданиб қолганимни сездим. Пулни беришмаса, уларнинг буюмларини бозорга олиб бориб сотаман, деб ўйладим. Лекин, мен шохида юрсам, улар баргида юрадиганлар хилидан экан. Улар ташлаб кетган қутилар темир-терсакка тўлдирилган экан. 

, 2019-01-10, 10:46 239
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.