26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шоиранинг 10 жилдлиги чоп этилди

Шимкент педагогика университетининг мажлислар залида таниқли шоира, халқаро “Алаш” мукофоти совриндори Ханбиби Есенқараеванинг Астана шаҳрида чоп этилган 10 жилдлик асарлари тақдимоти ўтди. Тадбирни бошқарган мазкур олий ўқув юрти раҳбари Ў. Аяшев залга тўпланган зиёлилар, устозлар, ОАВ вакиллари ҳамда талабаларни шоиранинг таржимаи ҳоли билан таништириб, унинг эътибор ва эътироф қозонган ижодкор эканини таъкидлади. Дарҳақиқат, унинг қозоқ адабиётига қўшган салмоқли ҳиссаси тўғрисида Ч. Айтматов, 

М. Шаханов, А. Кекилбаев, Қ. Қайсенов, Б. Мўмишули каби машҳур давлат арбоблари, ёзувчи ва шоирлар ҳам қимматли фикрлар билдиришган. Жумладан, Х. Есенқараеванинг ижодини баҳолаган таниқли қозоқ шоираси Ф. Ўнғарсинова: “Қозоқ жирининг муқаддимаси Бухор Жировдан бошланадиган улкан бир жилд бўлса, Ханбибининг шоиралик ижодини шу олтин ҳарфли жилднинг зарварағи дейиш мумкин”, – деган эди.

Дастлаб сўз олган Шимкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ. Нуртас ижодкорга шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимовнинг табригини етказиб, унга Ташаккурнома ва совға тақдим этди. 

Шундан сўнг таниқли ёзувчи М. Байғут Х. Есенқараеванинг насрий асарлари тўғрисида, меҳнат фахрийси, шоир Қ. Тўретай эса унинг назмиёти ҳақида маъруза қилдилар. Университет проректори Б. Исабек унинг тарихчи сифатида “Алаш” партияси етакчилари, шунингдек, сиёсий қатағонга учраган қозоқ зиёлиларининг ҳаёти ва ижодини ўрганишдаги жонбозлигини таъкидлади. 

Учрашув якунида шоира университет раҳбарияти ва мухлисларига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.

, 2019-01-10, 10:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.